Tanshixay
Таншихай (мил. ИИ аср) — сянби қабилалар бирлашмаси оқсоқоли. Қабила оқсоқоллари кенгашида бу лавозимга сайланган. Зодагонлар наслидан бўлган ёш, жасур Т. бошқа қабила оқсоқолларини ўзига тобе этиб, сянби қабилалар бирлашмасига бошчилик қилган. 155—166 йиллар мобайнида Т. ҳуннулар давлатига қарашли бўлган, шарқдан ғарбга томон 14000 ли масофага чўзилган барча ерларни эгаллаб олган ва қисқа муддат ичида улкан салтанатга бошчилик қилган. Т. вафотидан сўнг, унинг давлати парчаланиб кетган. Ҳуннулар мана шу мағлубиятларидан сўнг, ерларидан, Ватанларидан маҳрум бўлиб олис Ғарбга томон юришларини бошлаганлар (яна қаранг Халқларнинг буюк кўчиши, Гуннлар).
Адабиёт
- Плетнева СП., Кочевники средневековя, М., 1982.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |