73
Тантал
Та
180,9489
4ф145д36с2

ТАНТАЛ (юнон мифологиясидаги Тантал номидан), Та — Менделеев даврий системасининг В гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 73, атом массаси 180,9479. 2 та табиий изотопи бор: биринчиси радиоактив 180Та (0,012%), иккинчиси барқарор 181Та(99,99%). Тантални 1802-йилда швед кимёгари Экеберг кашф қилган. Металл ҳолдаги Тантални илк бор немис кимёгари Болтон 1903-йилда ажратиб олган. Тантал Ер пўстининг масса жиҳатидан 2*10^-4% ини ташкил қилади. Тантал табиатда доим ниобий билан бирга колумбит (Фе, Мн) (НбО3)2 ва танталит (Фе, Мн) (ТаО3)2 минераллари ҳолида учрайди.

Тантал бир оз кўкимтир-кулранг металл. Соф Танталнинг суюқланиш температураси 2996°C; зичлиги 16,6 г/см3. Тантални босим остида механик ишлаш мумкин. Тантал ҳавосиз жойда қиздирилса, ўзидан кўп миқдорда электрон чиқаради. Тантал кимёвий жиҳатдан жуда барқарор, коррозияга учрамайди, асл металлардан кейин биринчи ўринда туради. Фақат, фторид кислота билан нитрат кислота аралашмасида ва суюлтирилган ишқорларда эрийди. Тантал бирикмаларида 2, 3, 4 ва асосан 5 валентли. Тантал фтор билан одатдаги температурада (ТаФ5), хлор билан 250°C дан юқори температурада (ТаCл5, ТаCл3, ТаCл4), бром билан 300°C дан юқори температурада (ТаБр5, ТаБр3, ТаБр2), ёд ва олтингугурт билан чўғланиш температурасида бирикади. Тантал азот билан 300°C да реаксияга киришади. Тантал углерод, бор, кремний, фосфор, селен, теллур, сув буғи, углерод оксид, водород хлорид, водород бромид, водород ёдид ва бошқа моддалар билан реаксияга кириша олади. Танталнинг ҳавода қаттиқ қиздирилишидан ҳосил бўладиган тантал оксид Та2О5 ниҳоятда барқарор модда. Тантал жуда кўп металлар билан қотишмалар ҳосил қилади.

Тантални олиш учун таркибида жуда оз Тантал ва ниобий бўлган рудаларни бойитиб, аввал танталит (колумбит) консентрат ҳосил қилинади. Сўнгра консентратни фторид кислота билан сулфат (ёки нитрат) кислота аралашмасида эритиб, Тантал ва ниобийнинг комплекс кислоталари Н2ТаФ7 ҳамда Ҳ2НбФ7 ҳосил қилинади. Ҳ2ТаФ7 кислотанинг калийли тузи К2ТаФ7 сувда эримаслигидан фойдаланиб, Тантал ниобийдан ажратилади. К2ТаФ4 ни натрий билан қайтариб Тантал олинади. Суюлтирилган К2ТаФ7 ни электролиз қилиш йўли билан ҳам Тантал олиш мумкин.

Тантал одам ва ҳайвонлар организмида масса жиҳатидан 10~5% миқдорда жигар, буйрак, суяк ва юмшоқ тўқималарда учрайди. Биологик роли ҳали аниқланмаган. Организмнинг тирик тўқималари билан ўзаро таъсир этмаслиги сабабли Танталдан жарроҳликда кенг фойдаланилади.

Тантал электроникада, кимё машинасозлигида, ядро энергетикасида, тиббиёт асбоблари тайёрлашда, металлургияда махсус пўлатлар ишлаб чиқаришда ва бошқа соҳаларда кенг қўлланади.

Адабиётлар

  • Парпиев Тантал (унсур)Тантал (унсур), Раҳимов Тантал (унсур) Тантал (унсур), Муфтахов Тантал (унсур) Тантал (унсур), Анорганик кимё, Тантал (унсур), 2003; Кае ў мо ва Тантал (унсур) Тантал (унсур) Биогенниэ элементў, Тантал (унсур), 1990.

Зикрилла Исабоев.