Танталатлар — танталат кислота тузлари. Умумий формуласи хМе2О уТа2О5зҲ2О. Метатанталатлар МеТаО3, ортотанталатлар Ме3ТаО4 ва Ме5ТаО5 кўринишидаги тузлар оддий Т.дир. Бу ерда Ме — ишқорий металл. Буларнинг ҳаммаси тантал (У)оксидга турли миқдорда ўювчи ишқор таъсир эттириб олинади. Калий метатанталат КТаО3, натрий метатанталат НаТаО3 сегнетоэлектрикларпир.