Тантема (франс. тантиэма — қўшимча мукофот) — аксиядорлик жамияти, саноат фирмалари, банклар, молия компаниялари ва бошқаларнинг юқори рағбар ходимларига соф фойдадан тўланадиган қўшимча мукофот. Т. тўлаш ҳақида корхона директорлар кенгаши томонидан таклиф берилади ва бу таклиф аксиядорлик жамиятининг умумий мажлисида тасдиқланади. Т. миқдори соф фойдадан муайян фоизларда белгиланади. Кўпинча Т. лавозим маошидан ошиб кетади.