Tanzaniya
Танзания ёки Танзаниа (инглизча: Танзаниа), Танзаниа Бирлашган Республикаси (инглизча: Унитед Републиc оф Танзаниа) — Шарқий Африкадаги давлат. Танзаниа Материкнинг Танганика қисмини ҳамда Занзибар ва Пемба ороларини ўз ичига олади. Майдони 945,1 минг км². Аҳолиси 50 млн атрофида (БМТ ҳисоботи. 2013). Пойтахти — Додома шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 25 вилоят (материкда 20, Занжибар оролда 3, Пемба оролда 2) (регион)га бўлинади.
Танзания Бирлашган Республикаси Жамҳури я Муунгано wа Танзаниа
| |
|---|---|
|
Шиор: Уҳуру на Уможа (Сваҳилича: Озодлик ва Бирлик) | |
| Мадҳия: Мунгу ибарики Африка | |
|
| |
| Пойтахт | Додома |
| Энг катта шаҳар | Дар эс Салаам |
| Расмий тил(лар) | Сваҳилича |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Самиа Сулуҳу | |
| Мустақиллик (БМТ васийликдаги БҚ ма'муриятидан) | |
• Сана |
26-апрел 1964 |
| Майдон | |
• Бутун |
945,087 км2 (31-ўрин) |
• Сув (%) |
6.4 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
36,766,356 (33-ўрин) |
| • Зичлик | 38/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$26,850 мил. (101-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$730 |
| Пул бирлиги | Танзаниан Шиллинг (ТЗС) |
| Вақт минтақаси | УТC+3 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+3 |
| Қисқартма | ТЗ |
| Телефон префикси | 255 |
| Интернет домени | .тз |
|
| |
Давлат тузуми
Танзаниа — республика. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига киради. Амалдаги конституцияси 1977-йилда қабул қилинган. Давлат бошлиғи—президент (2000-йилдан Бенжамин Уилям Мкапа), у у мумий сайлов йўли билан тўғри ва яширин овоз бериш орқали 5 йил муддатга сайланади ва яна 1 муддатга қайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни бир палатали парламент — Миллий мажлис, ижрочи ҳокимиятни президент ва бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади. Мамлакат орол қисмининг 1979-йил тасдикданган ва 1985-йил кучга кирган конституциясига биноан Занжибар ва Пемба олари Танзаниа таркибида мухториятдан фойдаланади.
Табиати
Танзанианинг шарқида, 900 км га чўзилган Ҳинд океани қирғоғида майда қўлтиклар бор. Ҳудуднинг катта қисми Шарқий Африка ясситоғлигида жойлашган. Ясситоғликнинг шарқий чеккасида Паре (энг баланд жойи 2464 м), Усамбара (2570 м), Улугуру (2653 м) ва бошқа тоглар бор. Шаркий Африка узилмасида (бал. 1000 м) кучли зилзилалар бўлиб туради. Сўнган (Килиманжаро, бал. 5895 м) ва ҳаракатдаги вулканлар бор. Тоғ этаги билан Ҳинд океани соҳилидаги пастгекисликлар орасида ясси плато (200–500 м) жойлашган. Олтин, олмос, платина, никел, мис, рух, кобалт, уран, қўрғошин, волфрам конлари аникланган. Иклими экваториал муссонли, иссиқ. Энг иссиқ ой (октабр ёки ноябр)нинг ўртача температураси ясситоғликнинг ичкарисида 20—22°дан 25— 27° гача, энг совуқ ой (июл ёки авг).нинг ўртача температураси 12—15°дан 20—22° гача. Тоғларда баландлик минтақалари мавжуд. Йиллик ёғин 500–700 мм дан 1000–1500 мм гача, энг купи билан 1500 мм атрофида. Бошқа давлатлар билан бўлган чегараларда Виктория, Танганика, Няса кўллари бор. Асосий дарёлари — Пангани, Руфижи, Рувума. Қурғоқчил мавсум 5—7 ой. Тупрокларининг аксарияти жигарранг-қизил (ферралит ва алферрит), энг қурғоқчил жойларда қизилқўнғир, баъзан шўрланган тупроқлар. Соҳил ва айрим ботиқларда қора гидроморф тупроқлар учрайди. Ҳайвонот дунёси турлитуман: фил, қора каркидон, бегемот, буйвол, зебра, жирафа, йиртқичлардан арслон, қоплон, сиртлон, чиябўри, павиан маймунлари ва бошқа Тимсоҳ ва илонлар ҳам учрайди. Қуш кўп. Серенгети, Нгоронгоро, Аруша, ЛейкМаняра, Микуми, Руаха, Килиманжаро, Рунгва миллий боғлари ва қўриқхоналари бор. Мамлакат жанубдаги Селус миллий боғи дунёдаги энг катта миллий боғлардан биридир. Танзаниянинг жанубида, Каламбо дарёсида жойлашган бўлиб, Африка қитъасининг энг катта шаршараларидан биридир.
Аҳолиси
Танзаниада 120 дан ортиқ халқ яшайди. Аҳолининг кўпчилиги бенуэконго тилларида сўзлашувчи шарқий банту халкларига мансуб. Уларнинг аксариятини нямвези, суахили, хехе, бена, погоро, маконда ва бошқа элатлар ташкил қилади. Диндорлари — христианлар, мусулмонлар; қолганлари маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилувчилар. Давлат тиллари — суахили ва инглиз тиллари. Шаҳар аҳолиси 24,4%. Йирик шаҳарлари: Доруссалом, Занжибар, Танга, Мванза, Аруша, Додома.
Тарихи
Танзаниа ҳудудида одам қадимдан яшаб келган. Бу ерда 2 млн. йил аввал яшаган одам суяклари ва қўпол тош қуроллар топилган. Туб аҳолиси бушмен ва готтентот қабилаларига қардош халклар бўлган. Улар овчилик ва ёввойи меваларни йиғиш билан кун кечирган.
Мил. 1минг йиллик бошларида банту ва нилот қабилалари деҳқончилик учун яроқпи ер ва чорва учун яйлов излаб бу ерга келиб қолган. ВИИ—ВИИИ асрларда Танзанианинг материк қисмига, Занжибар ва унга яқин оролларга араблар кўчиб кела бошлаган. ХВИ асрда бу ерда португаллар пайдо бўлиб, Африка қитъасини мустамлакага айлантириш учун Занжибардан ҳарбий таянч ҳудуд сифатида фойдаланган. ХВИИИ асрда Уммон султонлиги араблари португалияликларни суриб чиқарган. ХИХ аср бошларида Занжибар о. ва Танзаниа соҳили Маскат султонлиги кулига ўтган. 1856-йил Маскат султонлиги парчаланиши туфайли Занжибар султонлиги ташкил топди. 1884-йил Танзанианинг материк қисмини Германия босиб олди. 1890-йил Занжибарда Англия протекторати ўрнатилди. 1жаҳрн урушидан кейин Танзанианинг материк қисми (Танганика номи билан) Буюк Британия мандатидаги ҳудуд, Иккинчи жаҳон урушидан кейин эса БМТ васийлигидаги инглизлар бошқарадиган ҳудуд бўлиб қолди. Маҳаллий аҳолининг мустамлакачиларга қарши кураши (188889, 189197, 190507-йиллардаги халқ қўзғолонлари) Иккинчи жаҳон урушидан кейин айниқса кучайди. 1961-йил 9 декабрда Танганика,1963-йил 10 декабрда Занжибар мустақил деб эълон қилинди.
1964-йил 26 апрелда Танганика билан Занжибар Танзаниа Бирлашган Республикасини туздилар. Танзаниа — 1961-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 26 апрел — Иттифоқ куни (1964).
Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари
Қайта қуриш ва тараққиёт учун миллий конвенсия партияси, 1992-йил тузилган; Бирлашган фуқаролар фронти партияси, 1992-йил асос солинган;Инқилобий партия (Чама Ча Мапиндузи CҲCҲМ), ҳукмрон партия, 1977-йил ташкил этилган. Танзаниа ишчилари иттифоқи (Жувата) касаба уюшмаси, 1978-йил тузилган.
Хўжалиги
Танзаниа — аграр мамлакат . Ялпи ички маҳсулотда қ.ҳ.нинг улуши 56%, саноатники 15%, хизмат кўрсатиш соҳасиники 29%.
Қишлоқ хўжалигида меҳнатга лаёқатли аҳолининг 80% дан кўпроғи шуғулланади ва экспорт тушумининг 85% таъминланади. Деҳқончиликка яроқли ерларнинг 25% га экин экилади. Асосий қ.ҳ. экинлари: сизал, чиннигул, пахта, кофе, чой, кешю ёнғоғи, кокос палмаси, қалампирмунчоқ ва бошқа Ички эҳтиёж учун буғдой, шоли, маккажўхори, тариқ, оқ жўхори, маниок, дуккаклилар, мойли ўсимликлар, шакарқамиш, банан ва бошқа мевалар етиштирилади. Қорамол, эчки, қўй, парранда боқилади, соҳилда балиқовланади. Тоғлардаги тропик ўрмонларда (Танзаниада жами 31 млн. гектар ўрмон бор) ёғоч тайёрланади.
Саноати суст ривожланган. Мустақиллик йилларида кончилик саноатида олмос қазиб чиқариш ривожланди. БукРиф ва Лупада олтин, Минжингуда фосфорит, Карагве ва Нгарада қалай ва волфрам, Чамбонгода магнезит, шунингдек слюда, ош тузи, қурилиш материаллари, темир руда қазиб чиқариш йўлга қўйилган. Йилига ўртача 912 млн. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Озиқ-овқат, тўқимачилик, тикувчилик, кўнпоябзал, қоғоз ва ёғочсозлик тармокларида 500 дан ортиқ корхона мавжуд. Моши, Кидати, Морогоро, Кагерада йирик қанд заводлари, Моши, Букобада кофе, Амани, Тукуюда чой, Доруссалом, Аруша, Иринга, Додома, Мванзада ун ишлаб чиқариш. корхоналари, Доруссаломда нефтни қайта ишлаш зди, Танга, Табора, Доруссаломда 40 га яқин ёғоч тилиш корхонаси бор. Металлургия ва металл ишлаш тармоқлари эндигини ривожланаётир. Қадимдан мавжуд бўлган ҳунармандчилик мустақиллик йилларида янги поғонага кўтарилди.
Ички юклар темир йўл ва автомобил транспортида, ташқи юклар эса Транспорт йўли ва денгиз транспортида ташилади. Транспорт йўли узунлиги 3,6 минг км, автомобил йўллари узунлиги— 88 минг км.
Автомобил Занжибар ва Пемба о.ларида асосий транспорт туридир. Доруссалом билан Бвана-Мкуба (Замбия) ўртасида транзит нефт қувури қурилган. Виктория кўлида кема қатнайди. Асосий денгиз портлари: Доруссалом, Танга, Мтвара, Линди. Доруссалом ва Арушада халқаро аэропорт бор.
Танзаниа четга кофе, пахта, кешю ёнғоғи, чиннигул, сизал, олмос, тамаки, чой ва бошқа сотади. Четдан машина ва ускуна, ёқилғи, озиқ-овқат, кимёвий моллар ва бошқа сотиб олади. Германия, Буюк Британия, Япония, Кения, БАА, Ҳиндистон, Покистон, Саудия Арабистони ва бошқа билан савдо қилади. Хорижий сайёхлик ривожланган. Пул бирлиги — Танзания шиллинги.
Тиббий хизмати
Тиббиёт ходимлари Доруссаломдаги унтнинг тиббиёт факултетида ва чет элларда тайёрланади.
Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари
Танзаниада бошланғич мактаб 7 йиллик бўлиб, 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун мажбурийдир. Дарс суахили тилида олиб борилади. 3синфдан инглиз тили ўргатилади. Ўрта мактаб 6 йиллик. Юқори синфларда иқтидорли болалар унтга кириш учун тайёрланади. Ҳунартехника таълими бошланғич мактаб негизида қуйи ҳунартехника ўқув юртлари ва курсларда 1—4 йил ва ҳунартехника мактабларида 2 йил мобайнида амалга оширилади. Бошланғич мактабнинг қуйи синфлари учун ўқитувчилар бошланғич мактаб негизида 3 йил давомида, бошлангич мактабнинг юқори синф ўқитувчилари эса тўлиқсиз ўрта мактаб негизида 2 йил давомида тайёрланади. Ўрта мактаб ўқитувчилари Доруссаломдаги унтда, Карагведаги миллий педагогика институтида ва бир қанча педагогика коллежларида тайёрланади. Танзаниада ўрта ва олий ўқув юртларида ўқиш пулли. Доруссаломдаги университет 1961-йил университет коллежи тарзида ташкил этилиб, 1970-йил университет макрмини олган.
Илмий ишларни Миллий илмий тадқиқот кенгаши мувофиклаштириб боради. Мванзада Шарқий Африка тиббий тадқиқотлар институти, Тангада Шарқий Африка безгак ва юқумли касалликлар институти, Занжибарда денгиз баликчилиги муаммоларини ўрганиш тадқиқот ташкилоти, Доруссаломда Шарқий Африка метеорология марказининг Танзания бўлими, Арушада қ.ҳ. зараркунандаларига қарши кураш тадқиқот институти, Додомада ҳайвонлар ва жониворлар тадқиқот институти, Занжибарда фолклор ва Африка тиллари тадқиқот маркази ва бошқа илмий муассасалар бор.
Доруссаломда Миллий кутубхона (1967), Университет кутубхонаси, Миллий музей (1937), Занжибар давлат музейи (1925), Доруссалом яқинида Этн. музейқишлоғи (1966), Доруссаломда Тиббиёт музейлаб., Додомада Геология музейи мавжуд.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Асосий газ. ва журналилари: „Дейли нюс“ („Кун янгиликлари“, инглиз тилида чиқадиган кундалик газета, 1972-йилдан). „Ухуру“ („Озодлик“, суахили тилида чиқадиган кундалик газета, 1961-йилдан). „Мзалендо“ („Ватанпарвар“, суахили тилида чиқадиган якшанбалик газ.,1972-йилдан), „Газет оф Юнайтед Рипаблик“ („Бирлашган республика газетаси“, инглиз тилида чиқадиган ҳукумат ҳафтаномаси, 1964-йилдан), „Мфанякази“ („Ишчи“, суахили тилида чиқадиган ҳафталик газета, 1964-йилдан), „Кионгози“ („Раҳбар“, суахили тилида чиқадиган католик газета, 1950-йилдан), „Мванга“ („Ҳйп“, суахили тилида чиқадиган ойлик журнали, 1986-йилдан). Танзаниа ахборот агентлиги (Шихата) ҳукумат ахборот маҳкамаси, 1976-йил асос солинган. Танзаниа радиоси — ҳукумат маҳкамаси, 1956-йил тузилган; Танзаниа Занжибар радиоси — ҳукумат маҳкамаси, 1964-йил ташкил этилган; Занжибар телевидениеси,Адабиёти суахили ва инглиз тилларида ривожланмокда. Суахили адабиёти тарихи ХВИИИ асрдан бошланади. Ислом дини руҳидаги мумтоз адабиётда назм устун бўлиб, тарихий, фалсафий ва тарбиявий мазмундаги достонлар, ишқий ва сиёсий шеърлар яратилди. ХИХ асрда суахили адабий тили халқ тилига якинлаштирилиб, араб ёзувидан лотин алифбосига ўтилди. Газ.лар нашр этилиб, уларда адабий асарларга ҳам ўрин берилди. Сайд Айдарус, Сайд Абдалла, Муяка бин Хўжа алҲасани, Мван Купони— ХВИИИ—ХИХ асрлар суахили адабиётининг таникли намояндаларидир. Янги адабиётнинг атокли вакили Р. Шаабан (1909 —62) фалсафий, адабий эссе ва этюдлар, сиёсий макрлалар („Менингҳаётим“, „Кусадикика“, „Адили ва унинг акаукалари“, „Сити бинти Саад“) ни езди. Умар Ҳайём рубоийларини таржима қилди.
Танзаниа адабиётининг шаклланиши ва ривожида жаҳон адабиётидан суахили тилига таржима қилинган асарларнинг роли катта (мае. У. Шекспир, Л. Толстой ва бошқа ижоди). Инглиз тилидаги адабиёт ХХ асрнинг 60й.ларида юзага келди. Бу тилда ёзилган Ж. Мбонденинг „Маконде ҳаёти“ романи ва эртаклар тўплами, П. Паланчонинг „Офтобдаги ўлим“ романи, Г. Рухумбика, Г. Калимугого, М. Нжеру, Р. Нгетенинг роман ва қиссалари, Б. Тежани, Р. Роберте, С. Нгузо, К.Хаулининг шеърлари диққатга сазовор. Драматургия жанрида Х. Менсон баракали ижод қилди.
Меъморлиги ва тасвирий санъати
Ҳинд океани соҳилида ВИИИ асрдан араблар билан форелар асос сола бошлаган Килва, Чваки, СонгаМанара, Ква ва бошқа порт шаҳарлари ХИИИ—ХИВ асрларда равнақ топди, аммо ХВИ асрда португалияликлар бу шаҳарларни вайрон қилиб ташладилар. Уларда қурилган кўпданкўп сарой ва маежидлар (КилваКисиванидаги жоме маежид), турар жойларнинг крлдиклари сақланиб қолган. ХИХ аср охиридан порт шаҳарлар (Доруссалом), савдо марказлари (Моши, Додома), европалик меъморларнинг лойиҳалари асосидаги иморатлар (Мошидаги маданий марказ, 1948—50, меъмори Э. Май) қурилди. 1964-йилдан кейин режали равишда жамоат бинолари ва турар жойлар қуришга киришилди (Доруссаломдаги университет мажмуаси, Марказий миллий кутубхона, Кивуконидаги коллеж бинолари). Қишлоқларда аҳолининг турар жойлари асосий шакли шохшабба, ўт ва новдадан тўқилган чайлалардан иборат.
Танзанианинг айрим жойларида юкрри палеолит ва неолит даврига мансуб қоятошларга чизилган расмлар сақланган. Ёғоч ва лойдан ишланган ҳайкаллар кўп учрайди, уларда одамлар ёки ҳайвонлар, жанг ва ов манзаралари, ниқоблар тасвирланган. 1964-йилдан халқ санъати анъаналари руҳидаги миллий рангтасвир мактаби вужудга кела бошлади. С. Ж. Нтиро, В. Мача, Ф. К. Мзанги, Т. Ф. Абдалла каби рассомлар етишиб чиқди. Амалий безак санъатининг ёғоч ўймакорлиги, бадиий тўқиш ва кулоллик турлари ривожланган.
Мусиқаси
Танзаниадаги кўп сонли халклардан қар бирининг ўзига хос мусиқаси бор. Ҳаётий ва диний маросим, урф-одат ва удум мусиқаси кенг тарқалган. Чолғу асбоблари жўрлигидаги қўшиқлар кўпинча рақс билан бирга ижро этилади. Мусиқа асбоблари: нгома (барабан), кийик шохидан ясаладиган барагуму (труба), бамбук ва қамишдан ясаладиган филимби (флейта), скрипкага ўхшаш торли зезе, литунгу ва энанга (ситралар), маримба ва мбира (ксилофонлар), қўнғироқ, ҳуштак, тартарак ва бошқа Ғарб мусиқаси таъсирида турли попмусиқа шакллари ривожланиб бормокда. Маданият ва ёшлар ишлари вазирлигининг мусиқа ва театр сексияси халқ оғзаки ижодиёти намуналарини тўплаш, ўрганиш ва миллий мусиқий асбоблар тўпламини яратиш билан шуғулланади. Профессионал мусиқа ходимлари Доруссаломдаги унтнинг санъат, мусиқа ва театр фтида, консерваторияда, Чангомбедаги санъат коллежида тайёрланади. Композиторлар Э. Макала, Д. Мбилини, Л. Филлипо, барабанчилар М. Мнонюса, Т. Нямбо, Х. Вазири, ксилофончилар А. Омари, А. Матиту, Саиди Али, тезе ижрочилари М. Нганза, К. Мутонди машҳур.
Театри ва киноси
Мустамлакачилик йилларида Танзаниа ҳудудида инглизларнинг ҳаваскорлик труппалари бўлган. Мустақилликка эришилгач, африкаликлардан иборат жамоалар тузилиб, суахили ва инглиз тилларида спектакллар қўйилди. 1967-йил Доруссалом университетида театр бўлими очилди. Давлат кинокорпорацияси ташкил этилган, 1972-йилдан киностудия ишлай бошлади. Бадиий филмлардан „Йўқсул кишининг кураши“ (1973, режиссёр О. Китана) диққатга сазовор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |