Taobao
Таобао – бу Хитойнинг Алибаба компаниясига тегишли онлайн савдо платформаси бўлиб, бош қароргоҳи Ханчжоуда жойлашган. Алеха Интернет рейтингига кўра, у 2021-йилда дунё бўйича энг кўп ташриф буюрилган саккизинчи веб-сайтдир[1]. Таобао.cом wеб саҳифаси 2003-йил 21-апрелда Алибаба Cлоуд Cомпутинг (Беижинг) Cо., Лтд томонидан рўйхатга олинган[2].
| Таобао | |
|---|---|
|
| |
| Сайт тури | Онлайн савдо платформаси |
| Муассиси | Алибаба Гроуп |
| Муаллифи | Юанйинг Жин |
| УРЛ | таобао.cом |
Платформада сотувчилар товарларни олдиндан белгиланган нарх ёки ауксион орқали сотиш имкониятларига эгадирлар. Таобаодаги товарларнинг аксарияти ауксион орқали эмас, балки олдиндан белгиланган нархда сотилади. Маркетплейс фойдаланувчилари товарларга қолдирилган фикр-мулоҳазаларни ўқиш ва бир нечта дўконлардаги товарларни солиштириш орқали сотиб олиш имконига эгадирлар[3].
ЭБай Хитойнинг ўша пайтдаги онлайн ауксион етакчиси Эачнетни 180 миллион долларга сотиб олди ва мамлакатнинг электрон тижорат бозорида етакчига айланиб олди[4]. ЭБай билан рақобатлаша олиш мақсадида, Таобао харидор ва сотувчилар бир-бирлари билан ўзаро қулай мулоқот қилиш имконини берувчи чат тизими ва эсcроwга асосланган тўлов тизими Алипайни яратди. Таобао икки йил ичида Хитой электрон тижорат бозорида етакчиликни эБайдан тортиб олди. Унинг бозор улуши 2003-йилдан 2005-йилгача бўлган даврда 8 фоиздан 59 фоизга ўсди, эБайники эса 79 фоиздан 36 фоизга тушиб кетди ва 2006-йилда Хитой бозорини тарк этди[5].
2013-йил 29-апрелда Алибаба Сина Wеибўга 586 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритганини эълон қилди[6]. 2013-йил 1-августда Алибаба Таобао учун Wеибони ишга туширди, бу эса фойдаланувчиларга Сина Wеибо аккаунтларини Таобао аккаунтлари билан боғлаш имконини берди.
Манбалар
- ↑ „таобао.cом Сите Овервиэw“. Алеха Интернет. 2009-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 21-феврал.
- ↑ „таобао.cом - Таобао : 淘宝网(淘寶網)“. таобао.cом.cлеарwебстац.cом. 2019-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 24-декабр.
- ↑ Ҳуанг, Лан „Ресеарч анд Апплиcатион оф Реинфорcемент Леарнинг Реcоммендатион Метҳод фор Таобао“, . 2021 ИЭЭЭ Сймпосиум он Cомпутерс анд Cоммуниcатионс (ИСCC). Атҳенс, Греэcе: ИЭЭЭ, 2021-09-05 — 1–6-бет. ДОИ:10.1109/ИСCC53001.2021.9631429. ИСБН 978-1-6654-2744-9.
- ↑ „"эБай Чина Руморс". Сеарч Энгине Жоурнал. Септембер 26, 2006.“ (2006-йил 27-сентябр). 2011-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 20-июл.
- ↑ „"Чина'с пиэд пипер". Тҳе Эcономист. Септембер 21, 2006“. Тҳе Эcономист (2006-йил 21-сентябр). 2012-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 20-июл.
- ↑ „Алибаба пушес инто соcиал нетwоркинг wитҳ Wеибо инвестмент“. Реутерс. Реутерс (2013-йил 29-апрел). 2013-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 21-октябр.
