Тақа — от, эшак ва бошқа туёқли уй ҳайвонларининг туёқларини механик шикастланишдан асраш учун қоқиладиган металл мослама. Тобланган мустаҳкам углеродли пўлатдан қилинади. Темирчилик устахоналарида темирчилар томонидан қоқилади.