Тақдир эшиги (русча: Врата судьбы) – шу номдаги песа асосида суратга олинган филм ёхуд замонавий афсона. Песса муаллифи Шароф Бошбековдир[1].

Тақдир эшиги
Файл:Тақдир эшиги.пнг
Режиссёр(лар) Латиф Файзиев
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Шароф Бошбеков
Қайси асарга
асосланган
Тақдир эшиги
Ролларда Дилором Қамбарова
Ҳожиакбар Нурматов
Постановкачи
рассом(лар)
Анатолий Шибаев
Премера
санаси
Давомийлик 1:11
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Тил Ўзбек ва рус

Тарихи

„Тақдир эшиги“ песаси 1980-йилда ёзилган бўлиб, бу Шароф Бошбековнинг илк ижод намунаси саналади. Ёзувчи бу билан боғлиқ хотираларни ўз интервюси орқали шундай хотирлайди:

Мактабда яхши ўқирдим, институтни ҳам аъло баҳоларга тугатгандим. Аниқ фанларга қизиқардим, илмий китоб­ларни кўп ўқирдим, олган билимларимга яраша савиям, дунёқарашим ҳам бор эди. Лекин ёзишдан йироқ эдим. Қалам масаласида талант чатоқ эди. Бироқ ўзимга қатъий ишониб „Тақдир эшиги“ песасини ёзишни бошладим[2].

1980-йил Шароф Бошбековнинг илк песаси саналган „Тақдир эшиги“ дастлаб „Ёш гвардия“ театрида саҳнага қўйилган[3]. 1993-йилга келиб, „Файзи филм“ ва „Ўзбектелефилм“ ҳамкорлигида филм суратга олинган[4].

Песа кўплаб театрлар томонидан ҳам саҳналаштирилди.

Мавзуси

Шароф Бошбековнинг „Тақдир эшиги“ асари ХХ асрнинг 80 йилларида яратилган. Асар қаҳрамонлари кўп қаватли уйларнинг бирида ёлғиз яшовчи эркак ва аёлдир. Ёлғизлик ҳар иккисининг ҳам ҳаётни чуқур англаши ва инсон ҳаётда нима қилиши кераклиги борасидаги фикрларида акс этган. Филм бошланишида аёлнинг уйига қўшни эркак кириб қолади. Сеҳрли эшик ўз-ўзидан қулфланиб қолгач, эркак ва аёл уни қанча ҳаракат қилмасин оча олишмайди. Улар ўртасида дастлаб кўплаб англашмовчиликлар рўй беради. Аммо кейинроқ бир-бирларига тақдриларини сўзлай кетишади. Бу икки томонлама илиқлик пайдо бўлишига олиб келади. Икки жуфтликнинг баҳслари кулгили ҳолатда акс эттирилган. Филм сўнггида эркак ва аёл бир-бирга кўнгил қўяди.

Манбалар

  1. ↑ уз, Дарё „Таниқли драматург Шароф Бошбеков 71 ёшида вафот этди“ (уз-латн). Дарё.уз (2022-йил 26-январ). Қаралди: 2024-йил 7-сентябр.
  2. ↑ Давронбек „Соф сан’ат қайғуси (драматург Шароф Бошбеков билан суҳбат) (2011)“ (ру-ру). www.зиёуз.cом (2014-йил 13-май). Қаралди: 2024-йил 7-сентябр.
  3. ↑ „ББC меҳмони-Шароф Бошбеков“ (уз-Cйрл). ББC Неwс О'збек (2011-йил 24-январ). Қаралди: 2024-йил 7-сентябр.
  4. ↑ 1993 Фильм Такдир эшиги.