Тақир — 1) чўл ва чала чўл зоналарида лоитупрокдан таркиб топган ва вақгвақти билан сув босадиган гилли яланг пастликлар. Ёшнли мавсумда юзаси юпқа сув билан қопланиб, сув буғланиб кетгач, Т. ёрилиб, ўсимлик ўсмайдиган қаткдлоққа айланади. Шундай шароитда вужудга келган тупрокларга тақир тупроқлар дейилади. Т. майдони бир неча м2 дан 10–12 км² гача бўлади; 2) чўллардаги ялангоч пастликларда туб жинси қумоклисоз тупроқдан иборат бўлган, автоморф шароитларда ривожланган тупроқ типи. Юзасининг полигонал ёрикли қобиқ (қаткдлоқ) билан қопланганлиги, қисман гумус борлиги (0,5% гача), шўрхоклиги (шўрланиши хлоридсулфатли ва сулфат хлоридли) Т.нинг муҳим белгиларидир. Т.да ўсимликлар деярли ўсмайди. Тупроқ профили қалинлиги 30—40 см дан ошмайди. Ўрта Осиё, Қозоғистон, Монголия, Ғарбий Осиё, Шимолий Америкада тарқалган. Т.ни ўзлаштириш қиммат турадиган мелиорация тадбирлари билан боғлиқ.