Тақсимлаш қурилмалари - 1) телефон алоқада — телефон стясидан келувчи телефон кабели симларини магистрал (асосий) линиядан тақсимлаш (тарқатиш) тармоғига улаш учун мўлжалланган тақсимлаш кугилари (шкафлари). Шу ердан абонентларга алоҳидаалоҳида симлар жуфти тортиб кетилади. Тақсимлаш қурилмаларининг кичик (10 жуфт телефон сими тортишга мўлжалланган); ўртача (10, 20, 30 жуфт симга мўлжалланган) ва катта (300, 600 ва 1200 жуфт симга мўлжалланган) хиллари бор. Телефон Тақсимлаш қурилмалари ёпиқ (эшикли) қути тарзида ясалади; қути ичида симлар жуфтига мое сонли улаш қисқичлари (клеммалари) бўлади; 2) электр энергетикасида — электр токи ишлаб чиқариш. манбалари (электр стяси генераторлари, трансформаторлар, ток ўтказувчи қисмларн инг изоляцияси сифатида чинни изолятор ва ҳаво, шунингдек, эпоксид изоляциядан фойдаланилади. Кучланиш 60 кВ ва бундан юқори бўлганда ихчам герметик КРУ қўлланади. Бунда изоляция сифатида элегаз (СФ6) ишлатилади (босим бир неча атмосфера).