Тара Лин Моунсей (талаффузи: Тара Маунси; 1978-йил 12-мартда туғилган[1]) — америкалик спортчи, хоккей бўйича АҚШ аёллар олимпия терма жамоасида ўйнаган, 1998-йилда Япониянинг Нагано шаҳрида бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинларида олтин медал ва 2002-йилда Салт Лаке Cитй шаҳрида (Юта штати) қишки Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритган. Моунсей Неw-Ҳампшире штатиданинг Cонcорд шаҳридаги Cонcорд ўрта мактабида хоккей ўйнаган[2].

Тара Моунсей
Туғилган жойи 1978-йил 12-март (1978-03-12) (48 ёш)
Cонcорд, НҲ, АҚШ
Бўйи 5 фт 6 ин (168 cм)
Оғирлиги 150 лб (68 кг; 10 ст 10 лб)
Позицияси Ҳимоячи
ЭCАC Броwн Беарс
Миллий жамоа  Америка Қўшма Штатлари
Жамоалардаги фаолият 1996—2002
Медаллари ва ютуқлари

Моунсей Броwнн университетида ўйнашни давом эттирди, у ерда икки спорт тури: шайбали хоккей ва чим устида хоккейи билан шуғулланди[3]. 1997—1998-йилги мавсумда Тара Моунсей қишки Олимпия ўйинларига эътибор қаратиш учун коллеж хоккейидан танаффус олди. Ўйинларда у иккита гол ва тўртта голли узатма қайд этди, бу эса АҚШ терма жамоаси ҳимоячилари орасида биринчи ўринни эгаллашига олиб келди[4]. Тара ва унинг жамоадошлари Канадани 3-1 ҳисобида мағлуб этиб, аёллар хоккейида биринчи Олимпия олтин медалини қўлга киритди. Улар спортнинг келажак авлодлар учун машҳурлигини оширишга ҳисса қўшди[5].

Муз усти хоккейидан ташқарида, Моунсей чим усти хоккейида ҳам муваффақиятга эришди. Атиги икки мавсум чим устида хоккей ўйнаб, у Броwннинг чим устида хоккей жамоасида очколар ва голлари бўйича етакчиси ва голли узатмалар бўйича саккизинчи ўринни эгаси бўлди[6].

Бугунги кунда Моунсей Массачусетц штатидаги Неw Энгланд Баптистлар касалхонасида амалиётчи ҳамшира бўлиб ишлайди.

Мукофот ва унвонлари

  • 1996-йил НҲИАА йилнинг энг яхши хоккейчиси
  • Айви йилнинг энг яхши янги хоккейчиси (1996)
  • ЭCАC йилнинг энг яхши янги хоккейчиси (1996)
  • Биринчи жамоа Алл-Ивй лигаси (1996, 1998, 2000)
  • Биринчи Америка жамоаси (2000)
  • 1998-йил Олимпияда олтин медали совриндори
  • Хоккей бўйича бутун дунё Олимпия жамоаси (1998, 2002)
  • 2002-йил Олимпиада кумуш медали совриндори
  • 2002-йил Олимпиада хоккейида энг кўп голли узатма (W)
  • 2009-йил АҚШ хоккей шон-шараф зали
  • 2011 Броwн шон-шараф зали (хоккей ва чим устида хоккей)
  • 2018 НҲИАА шон-шараф зали
  • 2019 АҚШ Олимпия ва Паралимпия шон-шараф зали
  • Паттй Казмаиэр мукофоти финалчиси: 1999, 2000[7]

Манбалар

  1. ↑ Тара Моунсей, Унитед Статес Олймпиc Cоммиттеэ. Аccессед Новембер 18, 2007.
  2. ↑ Лесселс, Аллен. „СҲЕъС СИМПЛЙ ТҲЕ БЕСТ ҲАРДЕСТ ТҲИНГ ФОР МОУНСЕЙ ИС НАМИНГ А СПОРТ СҲЕ ДОЭСНъТ ЛИКЕ“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-10-04 санасида архивланган), Тҳе Бостон Глобе, Деcембер 10, 1995. Аccессед Новембер 18, 2007. „Тара Моунсей, а ловер оф чалленгес анд ан Алл-Эверйтҳинг атҳлете ат Cонcорд Ҳигҳ Счоол, ҳад то тҳинк фор а момент.“
  3. ↑ „Тара Моунсей '01“ (инглизча). Броwн Университй Атҳлетиcс. Қаралди: 17-июн 2021-йил.
  4. ↑ Ҳусон. „1998 У.С. Олймпиc Wомен’с Ҳоcкей Теам Индуcтед то У.С. Олймпиc & Паралймпиc Ҳалл оф Фаме“ (эн-ус). Теам УСА Ҳоcкей (2-ноябр 2019-йил). Қаралди: 17-июн 2021-йил.
  5. ↑ „1998 Wомен'с Иcе Ҳоcкей Теам | У.С. Олймпиc & Паралймпиc Мусеум“ (инглизча). Унитед Статес Олймпиc & Паралймпиc Мусеум (28-май 2020-йил). Қаралди: 21-июн 2021-йил.
  6. ↑ „Тара Л. Моунсей (2011) - Ҳалл оф Фаме“ (инглизча). Броwн Университй Атҳлетиcс. Қаралди: 17-июн 2021-йил.
  7. ↑ „Арчивед cопй“. 2010-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-феврал 2010-йил.