Таран маёғи (инглизча:Таран, 1963-йилгача Брюстерорт маёғи, немисча. Брüстерорт) – Россиянинг Калининград шаҳрида жойлашган қирғоқ маёғи. Маёқ Калининград вилояти ҳудудида (1945-йилгача Шарқий Пруссиянинг бир қисми бўлган) жойлашган бўлиб[1], Донское қишлоғидан (1946-йилгача Гросс Диршкайм, немисча Гроß Дирсчкеим) икки километр шимолда жойлашган[2]. Маёқ асосан кечаси ёқилади. Лекин кундузи ҳам, денгизда кўриш масофаси 4 милядан кам бўлганда ёқилади. Маёқ вазифаси, Калининград ва Балтийск портларига кемаларнинг хавфсиз яқинлашишни таъминлашдан иборат[1]. Таран маёғи маданий мерос обектларидан бири ҳисобланади[3][4].

Таран
Таран маёғи

Таран маёғининг денгиз томондан кўриниши (2011)
Жойлашуви Rossiya bayrogʻi Россия (Маёқ)
Координаталар 54°57′33″Н 19°58′47″Э / 54.95917°Н 19.97972°Э / 54.95917; 19.97972
Асос солиниши 1846-йил
Баландлиги 30.1 метр
Map
Маёқнинг харитадаги жойлашуви
1991-йил ва 2011-йил картографиясида Таран маёғи[5].

Тарихи

33 метр баландликдаги қирғоқ (2009-йилги маълумотларга кўра 34 метр баландликдаги қоя) азалдан ажойиб мўлжал вазифасини ўтаган[4], шу билан бирга шимолий томондан яқинлашаётганлар учун жиддий навигацион хавф ҳам туғдирган. Айнан шу сабабли, ХВИИ аср охирларидан бошлаб, денгизчиларни огоҳлантириш мақсадида кўрфаз қисмида олов ёқила бошланган[2]. Бошқа маълумотларга кўра, 1700-йилдан бошлаб маҳаллий савдогарларнинг илтимосига биноан Пиллаудан Мемелгача бўлган денгиз савдо йўлида огоҳлантириш чироғи (маёқ) ёқила бошланган[4][1]. Маёқ ҳақида 1809-йилги Қироллик фармонида ҳам қайд этилган. Ушбу ҳужжат 1750-йилга келиб кўрфаз қисмида аллақачон огоҳлантирувчи олов ёқила бошланганлигини тасдиқлайди[4]. Ўша даврдаги маёқ технологияларига кўра, Брюстерорт маёғида кўмир қоя тепасига олиб чиқилиб, темир саватларда („Вулқон қозонлари“ деб аталган) ёқилган. Ўша пайтларда маёқда бир ёки икки киши ишлаган, улар саватларни кўмир билан тўлдириш, уни ёқиш ёки ёмғир пайтида, ҳамда қишда оловни сақлаб туриш билан шуғулланган[4]. Рус адмирали, гидрограф ва картограф Алексей Иванович Нагаев ушбу ҳудудни текшириб чиққан ҳамда 1751-йилда ёзган китобида бу ҳақида қайд этган. Бу китоб Фин қўлтиғи, Болтиқ денгизи, Зунд ва Скагеррак бўғозидаги портларга кириш йўллари ва кема ўтадиган жойларнинг тавсифини ҳам ўз ичига олган[1].

Галерея

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Маяки России 2001.
  2. ↑ 2,0 2,1 Н. В. Ягунов, Т. Е. Ягунова 2012.
  3. ↑ Перечен виявленних объэктов културного наследия Калининградской области (по состоянию на 12 октября 2015 года).[сайт ишламайди] Приказ от 27.08.2014 г. № 78
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 Тҳе олдест Гулф оф Гданск Лигҳтҳоусес 2009.
  5. ↑ 5,0 5,1 Н. В. Ягунов, Т. Е. Ягунова 2011.
  6. ↑ Н. В. Ягунов 2013.