Тардушлар — Ўрхун Енисей битикларида учрайдиган атама; Турк хоқонлигинпнг 2 бўлимидан бирини англатган. Хоқонликнинг сиёсий тузилмасига қабила иттифоқлари билан бир каторда геофафик белгисига кўра 2 ҳарбий маъмурий қабила бирлашмаси кирган: Т. (хоқонликнинг ғарбий қисмида яшовчи қабилалар) ва тёлислар, ёхуд толислар (хоқонликнинг шарқий қисмидаги қабилалар). Улардан ташкил топган лашкар Турк хоқонлиги қўшинининг ўнг ва сўл қанотини ташкил этган. Ҳар 2 бирлашмани шадлар бошқарган. Улар хоқон хонадонига мансуб шахслар бўлиб, хоқон томонидан тайинланган. Бу бирлашмалар уйғур давлатлари тузилмасида сақланиб қолган.

Адабиёт

  • Малов С. Е., Памятники древнетюркской писменности Монголии и Киргизии, М.Л., 1959; Гумилев Л. Н., Древние тюрки, М., 1967.