1. Тарелка

Тарелкалар (русча: тарелки, италянча: пиатти, франсузча: cймбалес) — урма мусиқа чолғу асбоби. Иккита махсус темир қотишмасидан тайёрланган диск (диаметри 25—60 см)дан иборат. Миср, Ҳиндистон, Узоқ Шарқ мамлакатларида қадимдан маълум, Европада ХВИИИ асрдан "яничарча (туркча) мусиқа" таъсири остида оммавийлашган. Т. бир бирига (ёки таёқча билан) урилганда жарангдор садо беради. У турли оркестр ва эстрада ҳамда жаз ансамблларида қўлланади.