Тарғил — наққошликда пардоз тури; нақш мужассамотидаги гул ва барглар (ундаги соя, гул уруғи ва чанглар)ни рангли чизиклар ёрдамида тасвирлаш. Т. гул ва барглар рангидан ҳамиша тўқ ранглар билан ишланади. Т. ишланган нақш мужассамотининг бадиийлиги, жозибаси ошади, ўзига хос кўринишга эга бўлади. Т. билан пардозлаш ўзбек миллий наққошлигида ўзига хослиги ва ранглари билан ажралиб туради.