Тарик Тиссоудали (талаффузи: Тариқ Тиссудали; 1993-йил 2-апрелда Амстердамда туғилган) — марокашлик футболчи, „Гент“ футбол клуби ва Марокаш терма жамоаси вингери.

Тарик Тиссоудали
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1993-йил 2-апрел (1993-04-02) (33 ёш)
Таваллуд жойи Амстердам, Голландия
Бўйи 1.82 м
Амплуаси ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Гент
Рақами 34
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Аргон
Ёунг Бойс
ДWС
Спарта Нижкерк
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2014—2016 Телстар 73 (23)
2016—2018 Ле Ҳавре ИИ 9 (2)
2017—2017 → Cамбуур (ижара) 18 (7)
2017—2017 → ВВВ-Венло (ижара) 11 (1)
2018—2018 → Де Граафсчап (ижара) 16 (9)
2018—2021 Беэрсчот 73 (20)
2021— Гент 38 (23)
Миллий терма жамоа
2016 Морокаш У23 3 (1)
2022— Морокаш 6 (2)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(10-апрел 2022-йил (утc) учун)

Клублардаги фаолияти

Тарик Тиссоудали Голландиянинг „Аргон“, „Ёунг Бойс“ ва „Спарта“ футбол клублари тарбияланувчиси ҳисобланаган. 2014-йилда Тарик Тиссоудали „Телстар“ жамоаси билан шартнома имзолаган. 11-август куни „Ажах“ футбол клубининг захира ўйинига қарши ўйинда у Эрстедивизияда дебют қилган[1]. „Тwенте“ футбол клубига қарши баҳсда Тарик Тиссоудали „Телстар“ жамоаси сафидаги биринчи голини урган. Иккинчи мавсумида эса у 19 та гол урган ва жамоанинг энг яхши тўпурарига айланган. 2016-йилнинг ёзида Тиссоудали Франсиянинг „Ҳавре“ жамоасига ўтган ва у ерда ўйин амалиётига эга бўлиш учун захира жамоасида ўйнаган.

2017-йил бошида Тиссоудали „Cамбуур“ футбол клубига ижарага берилган. 13-январ куни „ВВВ-Венло“ футбол клубига қарши ўйинда у янги жамоада дебют қилган[2]. 21-январ куни қарши баҳсда Тарик Тиссоудали „Cамбуур“ футбол клуби сафида ўзининг биринчи голини рақиб дарвозасига киритган[3].

Ўша йилнинг ёзида Тиссоудали „ВВВ-Венло“ футбол клубига ижарага ўтган. 12-август куни „СпартаРоттердам“ футбол клубига қарши ўйинда у Эредивизияда дебют қилган[4]. Ўша ўйинда Тарик Тиссоудали „ВВВ-Венло“ жамоаси сафида илк голини урган. 2018-йилнинг бошида Тиссоудали „Де Граафсчап“ футбол клубига ижарага берилган. 2-феврал куни „Утречт“ футбол клубига қарши ўйинда у янги клуб сафида дебют қилган[5]. Ўша ўйинда Тарик „Де Граафшап“ жамоаси сафида биринчи голини рақиб дарвозасига киритган. 9-апрел куни „Алмере Cитй“ футбол клубига қарши ўйинда у хет-трик қайд этган[6].

2018-йилнинг ёзида Тиссоудали Белгиянинг „Беэрсчот“ жамоасига ўтган. 5-август куни „Тубизе“ футбол клубига қарши ўйинда у Белгия иккинчи дивизионида дебют қилган[7]. Ўша ўйинда Тарик Тиссоудали „Беэрсчот“ футбол клуби сафидаги биринчи голини урган. 2020-йилда Тиссоудали клубнинг элитага чиқишига ёрдам берган. 10-август куни „Оостенде“ футбол клубига қарши ўйинда дебют қилган[8]. 2021-йил бошида Тиссоудали „Гент“ жамоаси билан шартнома имзолаган. 7-феврал куни „Эупен“ футбол клубига қарши ўйинда у янги жамоада дебют қилган[9]. Ўша ўйинда Тарик Тиссоудали „дубл“ни амалга ошириб, „Гент“ футбол клуби сафида илк голларини урган. 4-ноябр куни Европа лигаси доирасида Сербиянинг „Партизан“ жамоасига қарши ўйинда у гол урган[10].

Халқаро фаолияти

Тиссоудали 2021-йилда Камерунда бўлиб ўтган Африка Миллатлар Кубогида иштирок этган[11][12]. Турнирда Тарик Тиссоудали Гана, Комор ороллари, Габон ва Миср жамоаларига қарши ўйинларда иштирок этган[13][14].






Статистикаси

Жамоа Мавсум Лига Миллий кубок Халқаро кубок Жами
Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
СВ АргонNiderlandlar bayrogʻi Нидерландия 2011—2012 1 0 ― ― 1 0
Жами 1 0 0 0 0 0 1 0
Спарта НижкеркNiderlandlar bayrogʻi Нидерландия 2012—2013 0 0 2 0 ― 2 0
Жами 0 0 2 0 0 0 2 0
СC ТелстарNiderlandlar bayrogʻi Нидерландия 2014—2015 37 4 1 0 ― 38 4
2015—2016 36 19 2 0 ― 38 19
Жами 73 23 3 0 0 0 76 23
Ле Ҳавре А. C. ИИFransiya bayrogʻi Франсия 2016—2017 9 2 ― ― 9 2
Жами 9 2 0 0 0 0 9 2
СC CамбуурNiderlandlar bayrogʻi Нидерландия 2016—2017 18 7 4 0 ― 22 7
Жами 18 7 4 0 0 0 22 7
ВВВ-ВенлоNiderlandlar bayrogʻi Нидерландия 2017—2018 11 1 3 0 ― 14 1
Жами 11 1 3 0 0 0 14 1
Де ГраафсчапNiderlandlar bayrogʻi Нидерландия 2017—2018 16 9 4 1 ― 20 10
Жами 16 9 4 1 0 0 20 10
К Беэрсчот ВАBelgiya bayrogʻi Белгия 2018—2019 34 7 3 0 ― 37 7
2019—2020 20 5 2 0 ― 22 5
2020—2021 19 8 ― ― 19 8
Жами 73 20 5 0 0 0 78 20
К. А. А. ГантеBelgiya bayrogʻi Белгия 2020—2021 14 5 3 1 ― 17 6
2021—2022 34 21 4 2 13 4 51 26
2022—2023 2 1 1 0 - - 3 1
Жами 50 26 8 3 13 4 71 33
Умумий фаолиятида 251 88 29 4 13 4 293 96

Манбалар

  1. ↑ „Аякс Амстердам ИИ ВС. Телстар 3:0“ (инглизча). соccерwай.cом (11-август 2014-йил). 3-июл 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-март 2022-йил.
  2. ↑ „Камбюр ВС. ВВВ-Венло 0:2“ (инглизча). соccерwай.cом (13-январ 2017-йил). 10-март 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-март 2022-йил.
  3. ↑ „ПСВ ИИ ВС. Камбюр 0:2“ (инглизча). соccерwай.cом (21-январ 2017-йил). 10-март 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-март 2022-йил.
  4. ↑ „ВВВ-Венло ВС. Спарта Роттердам 3:0“ (инглизча). соccерwай.cом (12-август 2017-йил). 18-сентабр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-март 2022-йил.
  5. ↑ „Де Графсхап ВС. Утрехт ИИ 7:0“ (инглизча). соccерwай.cом (2-феврал 2018-йил). 10-март 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-март 2022-йил.
  6. ↑ „Де Графсхап ВС. Алмере Сити 4:2“ (инглизча). соccерwай.cом (9-апрел 2018-йил). 10-март 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-март 2022-йил.
  7. ↑ „Тюбиз ВС. Беерсхот 3:3“ (инглизча). соccерwай.cом (5-август 2018-йил). 10-март 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-март 2022-йил.
  8. ↑ „Остенде ВС. Беерсхот 1:2“ (инглизча). соccерwай.cом (10-август 2020-йил). 10-март 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-март 2022-йил.
  9. ↑ „Гент ВС. Эйпен 2:2“ (инглизча). соccерwай.cом (7-феврал 2021-йил). 10-март 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-март 2022-йил.
  10. ↑ „Гент ВС. Партизан Белград 1:1“ (инглизча). соccерwай.cом (4-ноябр 2021-йил). 10-март 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-март 2022-йил.
  11. ↑ „Египет ВС. Марокко 2:1“ (инглизча). соccерwай.cом (30-январ 2022-йил). 31-январ 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-март 2022-йил.
  12. ↑ „Марокко ВС. Гана 1:0“ (инглизча). соccерwай.cом (10-январ 2022-йил). 5-феврал 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-март 2022-йил.
  13. ↑ „Марокко ВС. Коморы 2:0“ (инглизча). соccерwай.cом (14-январ 2022-йил). 14-январ 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-март 2022-йил.
  14. ↑ „Габон ВС. Марокко 2:2“ (инглизча). соccерwай.cом (18-январ 2022-йил). 24-январ 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-март 2022-йил.