Tariqat
Тариқат (арабча — йўл, усул) — тасаввуфга амал қилиш. Унга кўра, суфий ёки солик тирикчиликнинг барча ташвишларидан воз кечиши, доим камбағалликда қаноат қилиб яшаши, таркидунё қилиши, ҳар нарсани худодан деб билиши, худони севиши ва унга интилиши, ихтиёрини пир, муршидга топшириши лозим. Бундан ташқари тариқат тушунчаси кўпроқ тасаввуф йўналиш (сулук)и, тармоғи маъносида қўлланади. Тарихда тасаввуф тариқатларини нотўғри тушуниш ва талқин қилиш натижасида баъзи мутаассибликка берилиш ҳолатлари ҳам кузатилган. Тасаввуфда Т. кўп бўлган, мас., тайфурия, қодирия, суҳравардийлик, бектошия ва бошқа Ўрта Осиёда нақшбандия, кубровийлик, яссавийлик Т.лари тарқалган.
Тариқат (арабча: طريقه йўл, усул) — со’фийликка хос тушунча. Уч маънода ишлатилади: 1) умуман сўфийлик йўли; 2) сўфийликнинг муайян тармоғи, йўналиши; 3) сўфийлик босқичларидан бири. Лекин Тариқатни сўфийлик йўналишлари (сулуклари), тармоқлари маъносида қўллаш кенгроқ тарқалган. Сўфийликнинг босқичи сифатида Тариқат сўфийлар олдига қўйиладиган ўзига хос талаблар мажмуасини, хилма-хил руҳий-жисмоний хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади. Тариқатга қадам қўйиш — тирикчиликнинг барча ташвишларидан воз кечиш ҳамда ихтиёрни пир-муршид (эшон)га топширишдан бошланади. Ундан кейин Тариқат йўлида сўфий яна бир неча босқич (мақом)ларни, жумладан доим камбағалликда, тасодифий ризқ ҳисобига яшаш (фақр), тарки дунё қилиш (зуҳд), ҳар нарсани фақат худога солиш (таваккул), уни севиш ва унга интилиш (муҳаббат, шавқ) ва бошқа босқичларни ўтайди. Сўфийликнинг баъзи йўналишлари инсонни нафақат зоҳидлик, балки мутаассиблик йўлига ҳам етаклайди. Сўфийликда Тариқатлар ғоятда кўп бўлган. Ҳозиргача айрим Шарқ мамлакатларида сақланиб келаётган қодирия (Эрон ва Афғонистонда), рифиоя (Эрон), тайфурия (араб мамлакатлари), мавлавия (Туркия), чиштия (Ҳиндистон, Покистон), бектошия (Туркия), сафавия (Эрон) ва бошқа шулар жумласидандир. Ўрта Осиёда эса, илгаридан нақшбандийлик(Баҳоуддин Нақшбандий), кубровийлик(Нажмиддин Кубро),яссавийлик(Аҳмад Яссавий) тариқатлари тарқалган.
Тариқатлар рўйхати
| Номи | Асл номи | Асосчиси | Тарқалиши | Эслатма |
|---|---|---|---|---|
| Бектошия | арабча: بكداشية | Ҳожи Бектош Вали Нишопури Хуросоний (1209—1271) | Туркия, Албания, Македония, Босния | |
| Қодирия | арабча: القادريه | Абдулқодир Жийлоний (1077—1166) | Туркия, Индонезия, Жанубий Осиё, Болқон, Хитой, Ғарбий ва Шарқий Африка, Шимолий Кавказ | |
| Мавлавия | арабча: المولوية | Жалолиддин Румий (1207—1273) | Туркия | |
| Нақшбандия | نقشبندی} | Баҳоуддин Нақшбандий (1318—1389) | Марказий Осиё, Яқин Шарқ, Ҳиндистон, Покистон, Шимолий Кавказ | |
| Холидия | арабча: خالدیه | Холид Зиёвуддин Бағдодий (1776—1827) | Индонезия, Малайзия, Мозамбик, Кавказ … | Нақшбандия тариқатининг бир тармоғи |
| Хожагония | форсча: خواجگان | Абдухолиқ Ғиждувоний (1106—1179 ва 1220 йиллар орасида) | Миср, Болқон, Хитой, Индонезия, Ҳиндистон, Арабистон… | Нақшбандия тариқатининг пешвоси |
| Яссавия | форсча: یسوی | Аҳмад Яссавий (1103—1166) | Марказий Осиё |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |