Тарих (Фукидид)
„Тарих“ ёки „Пелопоннес уруши тарихи“ милоддан аввалги В асрда яшаб, ижод қилган ва милоддан аввалги 431-404-йилларда содир бўлган мазкур урушга шахсан гувоҳ бўлган қадимги юнон тарихчиси Фукидид томонидан ёзилган тарихий асардир. Фукидид мазкур урушда Афина етакчилигидаги Делос иттифоқи томонида, Афина қўшинлари қўмондони сифатида иштирок этган. Мазкур китоб ва унда муаллифнинг тарихий ҳодисаларга нисбатан ёндашуви тарихга бағишлаб ёзилган кўплаб асарлар учун намуна бўлган ва энг дастлабки тарихий асарлардан бири ҳисобланади. „Тарих“ саккиз қисмдан иборат.[1]
|
| |
| Муаллиф(лар) | Фукидид |
|---|---|
| Жанр(лар)и | Тарих |
| Нашр этилган санаси | Милоддан аввалги ИВ аср боши |
Асар услуби
Хронология
Фукидид Ғарб тарихчилари орасида биринчилардан бўлиб хронологик тизимлиликни жорий қилган бўлиб, бу асарда ўз аксини топади. Унда ҳодисалар йиллар кесимида ҳикоя қилинади. Ёз ойлари асосан ҳарбий ҳаракатлар билан тўлиб-тошган, жўшқин кечса, қиш ойлари аксинча сустлик ва ҳордиқ чиқариш билан ўтади. Унинг мазкур услуби Геродотнинг тарихий методикасидан фарқ қилади.
Нутқлар
Фукидид шунингдек, ўз фикрини етказиб бериш учун нутқлардан ҳам кенг фойдаланади. Замонавий тарихий методика учун узундан-узоқ нутқлар бироз бегона туюлсада, Қадимги Юнонистон оғзаки маданиятида нутқларнинг ўрни ва аҳамияти бебаҳо ҳисобланган. Бу нутқлар қўмондонлар томонидан аскарларга қаратилиши ҳам, ёки Афина ва Спарталик нотиқлар томонидан оммага қаратилиши ҳам мумкин.[2]

Бетарафлик
Гарчи Фукидиднинг ўзи Делос иттифоқи томонда, яъни Афиналик бўлсада, унинг мазкур асари ҳар иккала томон (Афина бошчилигидаги Делос иттифоқи ва Спарта бошчилигидаги Пелопоннес иттифоқи) учун ҳам ён босмайди, балки содир бўлган ҳодисаларни учинчи шахс нуқтаи-назаридан, холис таҳлил қилади.
Диннинг таъсири
Китобда худолар фаол рол ўйнамаган. Бу жиҳати билан Фукидид „Тарих“и Геродот „Тарих“идан анча фарқли бўлиб, Геродот ўз асарида худоларга тез-тез мурожаат қилади, ундан ташқари Геродотда ундан бир неча аср олдин ижод қилган шоир Гомернинг ҳикояларидан кўплаб учратиш мумкин. Фукидид эса, аксинча, тарихий ҳодисаларни инсонлар қарорлари ва сай-ҳаракатларининг натижаси, деб билади.
Миф рационализацияси
Гарчи Фукидид ўзининг „Тарих“ асарида Худоларга мурожаат қилмаган бўлсада, баъзан у Гомерга ва унинг достонларига мурожаат қилади ва Гомер достонларида келтирилган ҳикояларни ва фактларни ўз даврида содир бўлаётган ҳодисалар билан солиштиради. Мисол учун, у Гомер тилга олган Троянинг вайрон этилиши билан боғлиқ фактларни ўз даврида кечаётган уруш билан солиштиради.
Манбалар
- ↑ Фукидид. Тарих
- ↑ Тҳуcйдидес (2009-06-11), Ҳаммонд, Мартин; Рҳодес, П. Ж (эдс.), „Ҳисторй оф тҳе Пелопоннесиан Wар“, Охфорд Wорлд’с Cлассиcс: Тҳуcйдидес: Тҳе Пелопоннесиан Wар, Охфорд Университй Пресс, дои:10.1093/осео/инстанcе.00266021, ИСБН 978-0-19-282191-1. Ҳаволага 08.12.2021 да мурожаат қилинди.