Tarix falsafasi
Тарих фалсафаси - тарихни фалсафий шарлаш ва баҳолаш. "Тарих фалсафаси" атамаси антик давр фалсафаси ва тарихнавислигида намоён бўлсада, уни фанга М.Ф.Волтер киритган деб ҳисобланади. Тарих фалсафасининг қуйидаги йўналишлари бор: теологик (илоҳиёт) Тарих фалсафаси — худонинг иродасини тарихни ҳаракатга келтирувчи куч деб ҳисоблайди; метафизик Тарих фалсафаси — ҳеч қандай чегаралар ва доиралар билан чекланмайдиган, турли шакл ва кўринишга кирадиган тушунчалар тизимини Тарих фалсафаси деб билади; идеалистик Тарих фалсафаси — унда ғоялар, инсоннинг ахлоқий тушунчалари, маънавий-руҳий кечинмалари асосида тарихга муносабат билдирилади; натуралистик Тарих фалсафаси учун инсон ҳиссиёти ва туйғуси орқали оламни англаш, ўтмишга назар солиш ва уни баҳолаш асосий мезондир; материалистик Тарих фалсафаси — унда иқтисодий омилларга катта эътибор берилади; тарихни йўналтирувчи куч сифатида моддий эҳтиёж ва иқтисодий зарурият асос қилиб олинади. Тарихда шахснинг ролига қандай баҳо берилишига қараб, алоҳида шахсни устун қўйиб ёки жамоани биринчи қўйиб фикр юритадиган Тарих фалсафаси ҳам мавжуд. Тарих фалсафасида, шунингдек, тарих фани тушунчаси, қонуниятлари, тарихий жараён ва инсон, инсон моҳияти, феълатвори, хатти-ҳаракати, манфаати талқин этилади.
Тарих фалсафаси илдизлари антик давр алломалари Геродот ва Фукидиднинг тарихий ҳаракатга доир қарашларига бориб тақалади. У Полибий, Посидоний, Плутарх қарашларида нисбатан шаклланди. Августин эса илоҳий давлат тарихи фалсафасини яратди ва кейинги минг йилларда тарихий тафаккурнинг шаклланишига кучли таъсир кўрсатди.
ХВИИИ асрга келиб Тарих фалсафасининг йўналишлари тубдан ўзгарди. Тарихий тараққиётда инсоннинг таъсири, ўрни ва роли, тарихга инсон қалби, ички дунёси, маънавий-руҳий олами маҳсули сифатида қараш тамойиллари шаклланди. Бироқ, бунда ҳам турлича ёндашишлар мавжуд эди. Чунончи, Лейбнис тарихда метафизик кучлар ва ғоялар устувор деб тушунса, Гегел бутун воқеликни тарих деб ҳисоблаб, унда дунёвий ақлни устун қўяди. ХИХ-ХХ асрларда тарихни англашда мавҳум мантиқ ва тарихни билиш назарияси билан бир каторда А. Шопенгауэр, Я. Буркхардт, О.Шпенглер тарихни тушкунлик орқали англаш, А.Тойнби оптимизм, марксизм асосчилари эса тарихий материализм ғояларини илгари сурди.
Шарқда "Тарих фалсафаси" тушунчаси ўзига хос жиҳатларга эга. Форобий қарашларига кўра, жамият тараққиётини илоҳий қонунлар бошқаради. У Аристотелнинг жамият ривожланиши хақидаги таълимотини ўз хулосалари билан бойитди. Беруний эса тарихий тараққиёт босқичларини табиат, астрология, астрономия, кеча ва кундуз, фасллар алмашинуви орқали ўрганди. У "Ҳиндистон", "Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар" асарларида инсоният тарихига фалсафий нуқтаи назардан ёндашади, тарихни англаш, идрок этишда бутунлай янгича қарашларни ўртага ташлайди. Беруний дунё тарихшунослигида асотирлар, афсоналар ва ривоятлардан илмий билиш ҳамда дунёвий таълимотга ўтишда муҳим ҳисса қўшди.
Шарқ Тарих фалсафаси бир неча йўналишда кўзга ташланиб, воқеалар таҳлили ибратли ҳикоялар, панд-насиҳатлар, юксак ахлоқий меъёрлар билан муштарак ҳолда олиб борилади. Айрим ҳолларда тарихга географик-ҳудудий жиҳатдан ёндашилади. Саёҳатномалар орқали жамият тарихи яратилади, подшоҳларнинг бошқарув усули, сиёсати, унинг моҳияти очиб берилади.
Адабиёт
- Тойнби А., Постижение истории, М., 1991; Жўраев Н., Тарих фалсафаси, Т., 1999.
Нарзулла Жўраев.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Умумий мавзулар | Шарқ фалсафаси · Ғарб фалсафаси | Фалсафа тарихи: Антик · Ўрта Асрлар · Ойдинлашма ·Ренессанс ·ХВИИ аср ·ХВИИИ аср · ХИХ аср ·ХХ аср |
| Соҳалар | Эстетика · Этика · Эпистемология · Мантиқ · Метафизика · Таълим фалсафаси · Тарих фалсафаси · Тил фалсафаси · Ҳуқуқ фалсафаси · Фан фалсафаси · Метафалсафа · Сиёсат фалсафаси · Дин фалсафаси · Уруш фалсафаси |
| Оқимлар | Таҳлилий фалсафа · Детерминизм · Диалектик материализм · Рационализм · Экзистенсиализм ·Абсурдизм ·Ҳегелчилик · Гуманизм · Идеализм · Материализм · Янгиафлотунчилик · Нигилизм · Феноменология · Афлотунчилик · Позитивизм · Постмодернизм · Прагматизм · · Схоластицизм · Стоицизм |