Tarixi Muqimxoniy
Тарихи Муқимхоний (ёки Муқимхон тарихи) — тарихий асар. Муаллифи ХВИИ асрда ўтган йирик тарихчи Муҳаммад Юсуф Муншийдир.
Асарда келтирилган ма’лумотларга қараганда, Муҳаммад Юсуф Мунший асли балхлик бўлган ва Субҳонқулихон (1651—1680-йилларда Балх, 1680—1702-йилларда Бухоро хони) ҳамда Муҳаммад Муқимхон (1697— 1707-йилларда Балх хони) саройида мунший бўлиб хизмат қилган. У “Тарихи Муқимхоний” номли асарини ёзган. Мазкур асар 1697—1704-йиллар орасида форс тилида ёзилган бўлиб, Балх ва қисман Бухоро хонлигининг ХВИИ асрдаги ижтимоий-сиёсий тарихини баён этади. “Тарихи Муқимхоний”да туркий халқларнинг афсонавий онаси Аланқува, Чиннгизхоннинг ота-боболари ва мўғуллар томонидан Мовароуннаҳр, Балх ва Бадахшоннинг босиб олиниши тарихи қисқача баён этилган. Иккинчи бобда Балх ва қисман Бухоро хонлигининг ХВИИ асрдаги ижтимоий-сиёсий аҳволи, шунингдек, Бухоро ва Балх хонликларининг Ҳиндистон, Туркия ва Кошғар билан бўлган сиёсий муносабатлари, учинчи бобда эса 1702—1704-йиллар воқеалари, хусусан Бухоро билан Балх ўртасида бошланган қуролли кураш ўрин олган. Асар тўла ўзбекчага 1861-йили таижима қилинган, ундан айрим парчалар франсуз ва рус тилларида э’лон қилинган. 1956-йили тўлиқ русча таижим аси А.А.Семенов том онидан чоп этилган.
Адабиётлар
- Манбашунослик: Бакалавриатнинг тарих ё'налиши талабалари учун дарслик. А.Мадраимов, Г. Фузаилова. Т.: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти, 2008.