Tarixi Rashidiy
Тарихи Рашидий — тарихий асар. 1544—1546-йилларда Кашмирда ёзилган. Муаллифи тарихчи Мирзо Муҳаммад Ҳайдар. Форс тилида ёзилган.
Олимнинг иккинчи йирик ва машҳур асари “Тарихи Рашидий”дир. Китоб икки қисм , дафтардан иборат болиб, биринчи қисмида Мўғу!истон халқларининг тарихи Туглуқ Темур (1348-1363)дан то Абдурашидхоннинг тахтга ўтиргуни (1533-й.)гача бўлган даврни ўз ичига олади. Асарда Марказий Осиёнинг ХИВ—ХВ асрлардаги ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид янги, ма’лумотлар кўп. Қолаверса, Кошғар, шунингдек, Мовароуннаҳр ва Туркистоннинг ХИВ—ХВИ аср бошларидаги сиёсий тарихини мукаммал қамраб олиши билан қимматлидир. Асарнинг иккинчи қисмида, эсдалик, хотиралар тарзида ёзилган бўлиб, Кошғар, Мовароуннаҳр, Афғонистон ҳамда Шим олий Ҳиндистоннинг ХВИ асрнинг биринчи ярмидаги тарихини ўрганишда асосий ва қимматли манбалардан ҳисобланади. “Тарихи Рашидий” асари уйг'ур, ўзбек ва рус тилларига таржима қилинган. Асарнинг қисқартирилган инглизча таржимаси бо'либ, 1895-йили Лондонда нашрдан чиққан. А.Ўринбоев, Р.Жалилова ва Л.Эпифанова русчага таржима қилиб, сўзбоши ва зарур изоҳлар билан, 1996-йили Тошкентда чоп этган. Ўзбекча нашри 2010-йил Тошкентда чоп этилган[1].
Адабиётлар
- Мадраимов, Абдумажид. Манбашунослик: Бакалавриатнинг тарих ё'налиши талабалари учун дарслик.
- А. Мадраимов, Г. Фузаилова. Т.: О'збекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти, 2008.
- Замонов А.. Бухоро хонлиги тарихи: методик қўлланма. Тошкент: Баёз, 2021 — 264-бет. ИСБН 978-9943-6372-0-7.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ Замонов 2021, с. 9.