Тарихи гузида
Тарихи гузида (форсча: تاریخ گزیده — Танланган тарих) — тарихий асар бўлиб, дунё яратилишидан то 1329-йил (ҳижрий 729-йил)гача бўлган даври тасвирланган. Асар Ҳамдуллоҳ Муставфий Қазвиний[1][2] томонидан 1330-йилда ёзиб тугалланган[3]. Асар тили форс тили бўлиб, Ҳулокуийлар ҳукмдори бўлмиш Абу Саъиднинг вазири Рашидуддиннинг ўғли Хожа Ғиёсиддин Муҳаммад Рашидийга бағишлаб ёзилган.
| Асл номи | تأریخ گزیده |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Ҳамдуллоҳ Муставфий Қазвиний |
| Тил | форсча |
| Жанр(лар)и | тарихий |
| Нашр этилган санаси | 1330-йил |
Мундарижаси
„Тарихи гузида“ ислом оламининг дунё яратилишидан то 1329 (ҳижрий 729) йилгача бўлган тарихини ўз ичига олади. Китоб кириш, олти боб, ҳар бири бир неча фасл (бўлим) ва хулосадан иборат[3]. Китобнинг боблари:
- Пайғамбарлар;
- Муҳаммаддан олдинги Форс шоҳлари;
- Муҳаммад ва халифалар;
- Форс ва бошқа ерлардаги мусулмон сулолалар;
- Шоирлар ва олимлар;
- Қазвин шаҳри ва унинг тарихи.
Шунингдек мўғуллар истилоси ҳам тилга олган. Қазвиний „Тарихи гузида“да меридианларни ўз ичига олган дунё харитасини ҳам киритган[4].
„Тарихи гузида“ ХИИИ асрдан ХИВ асргача бўлган воқеаларни ўрганиш учун ишончли манба ҳисобланади, чунки муаллиф кўпинча ўзи гувоҳи бўлган ёки ишончли кишидан эшитган воқеаларни тасвирлаб беради. Муаллиф асарни ёзишда Рашидуддиннинг „Жоме ат-таворих“ асарини асос қилиб олган.
Таржима ва нашрлари
„Тарихи гузида“ жуда машҳур асар бўлиб, кўплаб нусхалари мавжуд. Асарнинг қўлёзма нусхалари дунёнинг кўплаб ерларида (хусусан Ўзбекистонда) мавжуд. Барбиэр де Мейнард асарнинг Қазвин тарихи ва географиясига бағишланган бобини 1857-йилда франсуз тилига таржимасини, Эрон шоирлари ҳақидаги бўлимни инглиз эроншуноси Эдвард Гранвил Браун 1900-1901-йилларда инглизча таржимаси билан нашр эттирди[5]. Булардан ташқари 1903-йилда Ислом давридаги Эрон тарихига оид қисмини Жюл Гантин, Салжуқийлар ҳақидаги қисмини эса Шарл Франсуа Дефремери франсуз тилига таржима қилишган. Эдвард Гранвилл Браун 1910-йилда тўлиқ нашрини ва 1913-йилда инглиз тилидаги қисқартирилган версиясини нашр эттирди[6]. Асар рус тилига 1941-йилда В.Г. Тизенгаузен томонидан фақат Олтин Ўрда тарихига оид қисми таржима қилинди. Асар Усмонли турк тилига Ёқуб Пошо томонидан таржима қилинган ва ҳозирда Истанбулдаги Нури Усмония кутубхонасида 3213 тартиб рақами остида сақланмоқда[7].
1960-йилда Абд ал-Ҳусайн Навоий „Тарихи гузида“нинг тўлиқ нусхасини Эронда нашр эттирди[8].
Ҳаволалар
- ↑ Мунис ва Огоҳий. Фирдавс ул-иқбол. -Т.: «Янги аср авлоди», 2010. — Б. 9.
- ↑ Мирза Мухаммад Хайдар. Тарих-и Рашиди. Ташкент. Фан. 1996.
- ↑ 3,0 3,1 Э.Ж. Брилл'с фирст Энcйcлопедиа оф Ислам, 1913-1936, эд. М. Тҳ. Ҳоуцма, (БРИЛЛ, 1993), 845.
- ↑ Тҳе Ҳисторй оф Cартограпҳй: Cартограпҳй ин тҳе Традитионал Исламиc анд Соутҳ Асиан соcиэтиэс. , Вол.2, Боок 1, Эдитед Ж. Б. Ҳарлей анд Давид Wоодwард, (Университй оф Чиcаго Пресс, 1992), 391.
- ↑ C. А. Сторей, Персиан Литературе: А Био-Библиограпҳиcал Сурвей, И-ИИ, Лондон 1927, 1970; ИИИ (1984-90); ИВ (1939); В, Лондон 1992-94.
- ↑ Тҳе Таърикҳ-и-Гузида оф Ҳамдуъллаҳ Мустаwфи-и-Қазwини. Репродуcед ин фаc-симиле фром а манусcрипт датед А.Ҳ. 857 (А.Д. 1453) wитҳ ан интродуcтион бй Эдwард Г. Броwне, Леиден-Лондон, 1910.
- ↑ ТÂРÎҲ-и ГÜЗÎДЕ. — ТДВ İслâм Ансиклопедиси. www.исламансиклопедиси.орг.тр
- ↑ Дафтарй, Фарҳад, Тҳе Исма'илис: Тҳеир Ҳисторй анд Доcтринес, (Cамбридге Университй Пресс, 1990), 671.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |