Tarixnoma
“Тарихнома” (تاریخنامه) ёки “Тарихи Балъамий” (تاریخ بلعمی) форс тилидаги энг қадимги насрий китоблардан бири бўлиб, Сомонийлар вазири Муҳаммад Бал’амий тарафидан ёзилган. Х асрга оид ушбу асар умумбашарий тарихни ёритиб, яратилишдан то исломгача бўлган даврни ўз ичига олади. Турк ва араб тилларига таржима қилинган бу китоб минг йил давомида муомалада бўлиб, ислом тарихи бўйича энг нуфузли китоблардан ҳисобланиб келган. Муаллиф тарафидан унинг Табарий қаламига мансуб “Тарих ар-русул вал-мулук” асарининг форс тилига қилинган таржимаси эканлиги та’кидланса-да, аслида у мустақил асардир[1][2].
Асарнинг адабий услуби Сосонийлар империясида яратилган аввалги паҳлавий ва ўрта форс асарлариникидан фарқ қилади. “Тарихнома” арабча сўзлардан фойдаланилган форс тарихнавислик анъанасининг бошланғич нуқтаси ҳисобланади[1].
Бал’амий китобни таржима қилишни ҳижрий 352 (милодий 963) йили бошлаган.
Китобнинг турли қўлёзмалари бугунги кунда Эрон, Ҳиндистон, Туркия ва Европа кутубхоналарида мавжуд, бироқ уларнинг ҳеч бири тўлиқ ва хатосиз эмас. Бизгача сақланиб қолган энг қадимги қўлёзма ҳижрий ВИИ асрга (милодий ХИИИ аср) оид.
Китоб Сомонийлар амири Мансур ибн Нуҳ амри билан форс тилига таржима қилинган. Унда Сосонийлар даври Форс ва Эроннинг афсонавий тарихи ҳақида бебаҳо ма’лумотлар келтирилган[3]. Умуман олганда, “Тарихнома” Табарий асарининг қисқартирилган варианти сифатида кўрилади. Бироқ, инглиз тарихчиси Эндрю Пикокнинг та’кидлашича, Бал’амий Табарийнинг асарини сезиларли даражада ўзгартирган ва икки асар ўртасидаги фарқ шу даражадаки, у “Тарихнома” моҳиятан янги асар эканлигини кўрсатади[4].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 А.C.С. Пеаcоcк. Медиаэвал Исламиc Ҳисториограпҳй анд Политиcал Легитимаcй: Бал'ами'с Тарикҳнама. Роутледге.
- ↑ Фердоwси, тҳе Монголс анд тҳе Ҳисторй оф Иран: Арт, Литературе анд Cултуре фром Эарлй Ислам то Қажар Персиа. Блоомсбурй — 33-бет.
- ↑ Парвин Гонабади, Баҳрам „Тарикҳ-и Бал'ами“. Энcйcлопаэдиа Исламиcа. CГИЭ. Қаралди: 21-январ 2017-йил.
- ↑ Пеаcоcк 2007.