Tarje
Тарже, таржиъ (араб.— қайтариш, такрорлаш, нақарот) — Шашмақом чолғу бўлими таркибидаги асосий қисмлардан бири. У Рост мақомидан ташқари барча мақомларда мавжуд бўлиб, туркумда иккинчи ўринни эгаллайди. Т.лар мақом номлари билан қўшилиб, Таржеи Бузрук, Таржеи Наво, Таржеи Дугох., Таржеи Сегоҳ, Таржеи Ироқ, деб юритилади. Буларнинг аксарияти тасниф қисмига хос, Ироқда эса каттароқ 5 такт ҳажмидаги доира усули жўрлигида келади. Т.лар шакли "хона" ва "бозгўй" куй тузилмаларининг алмашинуви натижасида гавдаланади. Парда тузилиши ва куй мавзуи бўйича Т.лар бир биридан фарқ қилиб ҳар бир мақомнинг таянч поғоналари заминида юзага келган оҳанглардан ҳосил бўлади. Уларнинг куй ривожи жараёнида пешрав услуби етакчилик қилади. Т.лар таснифларга кўра бироз тезроқ, ҳаракатчан суръатда бўлиб, якка ёки чолғу жўрнавозлиги тарзида ижро этилади.
Адабиёт
- Ражабов И. Мақомлар масаласига доир, Т., 1963.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |