Tarjiʼband
Таржиъбанд (араб. — қайтариш, такрорлаш; банд) — мумтоз адабиётда лирика жанрларидан. Т. ғазал каби қофияланиб, 5 байтдан 12 байтгача бўлади, ҳар банди бир вазнда ёзилиб, бандлар охирида бошқа бир байт такрорланиб келади. Бандлар такрорланувчи байт — таржиъ воситасида ўзаро боғланиши туфайли Т. деб юритилади. Барча бандларнинг охири ўша такрорланадиган байт билан мазмун жихатидан узвий боитаниб келади. Т.да такрорланадиган ушбу байт байт боши деб айтилади.
Шайх Ахмад ибн Худойдод Тарозий "Фунун улбалоға" асарида Т.ни 5 турга ажратади: 1) ҳар банднинг қофияси бошқача бўлади, лекин байт такрори сақланади; 2) барча бандлар бир қофияда айтилиб, таржиъ байти такрорланмайди, балки ҳар банднинг охирида бошқа бир байт келади; 3) барча бандлар, жумладан таржиъ байтлар ҳам бир қофияда ёзилади; 4) ҳар бир банд алоҳида, шунингдек, таржиъ байтлар ҳам ғазал каби қофияланади (1мисрасида қофия бўлмайди) ва уларни жам эца, яхлит ғазал кўринишини олади; 5) ҳар бир банднинг ҳам, таржиъ байтнинг ҳам қофияси алоҳидаалоҳида бўлади.
Т. да шоирлар кўпинча фалсафий қарашлари, фикрмулоқазаларини ифодалашган. Бу жиҳатдан Саъдий, Ҳофиз, Навоий ва Фурқатларнинг тасаввуфий мазмундаги Т.лари машҳур. Мас., Навоий:Харобот аро кирдим ошуфтаҳолМай истарга — илгимда синган сафол.—байти такрорланиб келадиган машҳур Т.ида ўзининг олам ва одам тўғрисидаги фалсафий қарашларини тасаввуф таълимоти билан боғлаб акс эттиради. Ўзбек адабиётида Т. жанрининг дастлабки мукаммал намуналарини Навоий яратган. "Хазойин улмаоний"да 4 та Т. мавжуд бўлиб, уларнинг иккитаси 10 банд (бири 10, иккинчиси 11 байтдан), учинчиси 8[11 (икки банд 12) байтдан], тўртинчиси 7 (8 байтдан) ни ташкил этади. Уларнинг барчаси фалсафий мазмунда.
Ўзбек адабиётида, шунингдек, Юсуф Амирий, Нодира, Огаҳий, Аваз, Увайсий, Равнақ, Фурқат, Мирий ва бошқалар Т. лар ёзишган. Замонавий шоирлардан Ҳабибий, В. Саъдулла, Чустийлар Т. яратишган. Лекин бу Т. ларда меҳнат нашидаси, ватанга ва ёрга муҳаббат туйгулари тараннум этилган.
Ад.:Айний С, Асарлар, 8ж., Т., 1967; Адабий турлар ва жанрлар, 2ж., 1992.
Эргаш Очилов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |