Тарлон – Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 4×4 ғилдирак билан жиҳозланган кўп мақсадли юқори ўтувчан зирҳли автомобил. У 2021-йилдан Қуролли кучлар сафига қабул қилинган. Зирҳли машина колонналарни қўриқлаш ва кузатиб бориш, тез ёрдам транспорти, муҳандислик, радиация, кимёвий ва биологик текшириш ва ёнғинга қарши воситалар учун мўлжалланган. Машина 12.7 ёки 7.62 мм.ли пулемёт билан қуролланиши мумкин. Ўзбекистон мудофаа саноати машина учун Утес пулемёти асосида масофадан бошқарилувчи жангавор модул ишлаб чиқаради.

Тарлон зирҳли машинаси
Тури Зирҳли машина
Давлат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Хизмат тарихи
Ишлатилган йиллари 2021–йилдан ҳозиргача
Қуролли кучларида Ўзбекистон
Ишлаб чиқарилиш тарихи
Ислаб чиқарувчи Мудофаа саноати
Крантас Гроуп
Тошкент вилояти, Нурафшон
Ислаб чиқарилган йиллари 2021–йилдан ҳозиргача
Тавсифи
Оғирлиги 7400
Юриткич тури ва модели Cумминс ИСЛ 285
Тезлиги, км/с 110 км/ҳ (68.3 м/ҳ)
Юриткич қуввати, от кучи 285 от кучи
йўл захираси, км 750 км (466.0 ми)
Подвеска 4х4 АБС билан
Экипаж (ҳисоб), одам 2 (+6 та йўловчи)

Яна қаранг

Манбалар