Тармоқ трафиги ёки Интернет трафиги (инглизча: траффиc ― „ҳаракат“, „юк айланмаси“), ― маълум вақт давомида компютер тармоғи орқали узатиладиган маълумотлар ҳажми. Трафик миқдори пакетлар, битлар, байтлар ва улардан ҳосил бўлган килобайт (КБ), мегабайт (МБ) ва бошқалар билан ўлчанади.

Трафик қуйидагиларга бўлинади:

  • Чиқувчи (ташқи тармоққа кирувчи маълумотлар);
  • Кирувчи (ташқи тармоқдан келадиган маълумотлар);
  • Ички (маълум бир тармоқ ичида, кўпинча маҳаллий);
  • Ташқи (маълум бир тармоқдан ташқари, кўпинча — интернет -трафик).

Тармоқ трафигини ҳисоблайдиган дастурлар: ТМетер, БWМетер, НетWорх, ДУ Метер, НетТраффиc, НетБаланcер.

Интернет-трафик манбалари

Британиянинг СимиларWеб компанияси (2015-йил, апрел) таҳлилчиларининг ҳисоботига кўра, дунёдаги интернет-трафикнинг энг катта ҳажми браузердан сайтларга тўғридан-тўғри ўтиш (43,4%) ҳисобига таъминланади. Улардан кейинги 27,8% улуш қидирув тизимлари, бошқа ресурслардан келадиган ҳаволалар улуши қўшимча 21,13% га тенг бўлади. Ижтимоий тармоқларнинг улуши нисбатан кичикроқ бўлиб, бу 5,8% ни ташкил қилади, электрон почта ва турли рекламалардан келган кликлар улуши эса 1 % дан сал кўпроққа тенг келади [1].

Мамлакатлар бўйича тармоқ трафиги

Турли мамлакатлар аҳолисининг Интернет-трафик ҳосил қилишдаги улуши бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилади. 2015-йилнинг апрел ойида СимиларWеб экспертлари томонидан эълон қилинган рейтингга кўра, АҚСҲ (25,05 %), Буюк Британия (5,51 %) ва Россия Федерацияси (5,05 %) дунёдаги учта энг йирик интернет-трафик генераторлари ҳисобланади. Кучли ўнталикка Бразилия (4,4 %), Франсия (3,9 %), Германия (3,5 %), Ҳиндистон (3,4 %), Канада (3,2 %), Япония (2,6 %) ва Туркия [1] 2,5 %) киради[1]. Қайд этиш жоизки, бир қатор глобал оммавий интернет-ресурслардан фойдаланишда чекловлар бўлгани туфайли ХХРдаги интернет-трафик кўрсаткичлари ҳисобга олинмаган.

Яна қаранг

Манбалар