Tarona
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Тарона (форс.) — қўшиқ, ашула тури. Ўтмишда рубоий шаклидаги шеърлар билан ижро этиладиган қўшиқ ва ашулалар Т. деб юритилган. Т. атамаси, айниқса 14—15 а.лардан кенг қўлланила бошлаган. Нажмиддин Кавкабий ва Дарвишали Чангийпшнт мусиқа рисолаларида куй (қўшиқ)нинг муайян шакли сифатида тушунтирилган; Ўн икки мацом тизимида Ушшоқ мақоми Т. деб ҳам аталган. "Т." атамаси бизгача мақомларнинг таркибий қисми (хусусан, 15—17 а.ларда кенг қўлланган нақш, амал, кор, қавл, рехта, сажъ, савт, зарбайн каби куй ва қўшиқ шакллари)нинг умумлашган номи сифатида етиб келган. Уларни Шашмақом, Хоразм ва Фарғона — Тошкент мақом туркумлари.таркибидаги Т.лар оркали тасаввур эт’иш мумкин. Жумладан, Шашмақом нинг 1гуруғ шўбалари таркибидаги Т.ларнинг умумий сони 57 та бўлиб, улар ҳажман ихчам кўринишдан тортиб, шаклан ривожланган, бастакорлик ижодиётига мансуб ашулаларгача бўлган намуналарни ўзида мужассам этган (мас., халқ қўшиғига яқия бўлган Сарахбори Дугохнинг 2 Т.си, бастакорлик ижодиётига мансуб 6Т.си) ва бошқа Хоразм мақомлари туркумида соф "Т." номли йўлларидан ташқари, ўзга мақомларда учрамайдиган Сувора, Нақш, Фарёд каби ашула қисмлари мавжуд. Т.га турдош мазкур айтимларнинг мусиқий тузилиши асосан ривожланган шўба шаклига мое келади, уларнинг ҳар бири мураккаб усулларига асосланиб, мумтоз шоирлар шеърлари билан айтилади. Фарғона — Тошкент мақомлари таркибида дастлабки қисмлардан кейин келувчи ашулаларнинг айримлари ўзининг тузилиши, вазни ва дойра жиҳатидан Т.ларни эслатади. Ушбу туркум тароналари ҳам Хоразм мақом тароналари сингари шаклан шўбалар даражасига етган ашулалардир. Мазкур Т.ларнинг мусиқий тили ҳам, услуби ҳам мураккаб. Баъзан Т.ларнинг куй ривожида намудлар ҳам учрайди. Т.лар кўпинча 3/4, 4/4, 3/4=3,8, 3/4Қ4/4, 6/4 ва, ҳатто мураккаб 13/4 ўлчовидаги Сувора усулига боғлаб айтилади. Мақом Т.лари макрмларнинг 2 асосий шўбасини ўзаро боғлайди, ҳажман йирик, табиатан вазмин асосий шўбалар орасида янгиланиш (контраст)ни юзага келтиради, асосий шўбаларнинг ижрочи (етакчи ҳофиз)ларига дам олиш имкониятини яратади. Т. атамаси ҳозирги замон мусиқа амалиётида куй, оғанг маъносида ҳам кенг қўлланади (мас., "Шарқ тароналари", "Чанг тароналари").
Шаҳноза Ойхўжаева.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |