Тароқли — Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидаги қишлоқ.

Тароқли қишлоғи номи Қўнғирот қабиласининг Воҳтамғали бўлимидаги тароқли уруғига асосланган. Тароқлилар аввал Шеробод дарёсининг ўрта ва қуйи оқимида яшаган. Шунингдек, Сурхондарё туркманжузларининг Жилонтамғали бўлимида ва Хоразм қўнғиротларида тароқли уруғи мавжуд. Бу этноним бошқа туркий халқларда ҳам учрайди. Уруғ тамғаси тароқ шаклида бўлган, шунинг асосида уруғ, кейинчалик эса қишлоқ ва гузар номи шаклланган.

Манбалар