Тароқлилар (Cтенопҳора) — денгиз умуртқасизлари типи. Танаси шаффоф, дилдироқ, овал, тухумсимон, чўзиқ силиндрсимон ёки бошқа шаклда. Танасининг бир учида оғиз тешиги, 2учида мувозанат органи (статоцист) жойлашган. Тана девори бўшлиқичлилар сингари эктодерма ва энтодермадан иборат. Эктодерма билан энтодерма оралиғида дилдироқ мезоглий (структурасиз қават) бўлади. Умумий тузилиши радиал симметрияга мое келади. Оғиз тешиги ҳалқумга очилади; ҳалқум ошқозон билан боғланган. Ошқозондан радиал найлар тарқалган. Бу найлар Т. танаси четига келиб тана бўйлаб жойлашган 8 қатор меридионал найларга уланиб кетади. Меридионал найлар бўйлаб қаракат органлари — 8 қатор тароқсимон пластинкалар жойлашган. Ҳар бир тароқсимон пластинка қатор бўлиб бир-бирига ёпишган киприкчалардан иборат.

Т. гермафродит. Тухумдан киприкли личинка чиқади. 1 синф (тароклилар) 2 та кенжа синф (пайпаслагичлилар ва пайпаслагичсизлар)ни ўз ичига олади. 100 га яқин тури маълум. Барча денгизларда учрайди; эркин сузиб юрувчи, денгиз тубида ўрмаловчи ёки ўтроқ яшовчи ҳайвонлар. Асосан, планктон, баъзан балиқлар увилдириғи ва чавоқлари билан озиқланади. Ўлжасини оғзи ёки узун пайпаслагичлари билан ёпиштириб олади. Т. трескаси мон баликлар учун озиқ. Кенг тарқалган тури бероё бошқа Т.ни ейди.