Тароқсимон олгея (лотинча: Олгаэа пеcтината) — икки уруғпаллалилар синфи, мураккабгулдошлар оиласи, олгея туркумига мансуб кўп йиллик гулли ўсимлик тури. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Тошкент вилояти Угом тоғ тизмасида тарқалган[1].

Тароқсимон олгея
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Эукариотлар
Тип: Юксак ўсимликлар
Синф: Икки уруғпаллалилар
Туркум: Олгаэа
Оила: Мураккабгулдошлар
Бинар номи
Олгаэа пеcтината

Тавсифи

Баландлиги 30-70 см гача етадиган кўп йиллик гулли ўсимлик тури. Ўқ илдиз системасига эга. Пояси битта, шохланмаган, юзаси майин тукли ёғон тик ўсади. Барглари пояда навбатма-навбат жойлашган, чармсимон, устки томони оч яшил туксиз, пастки томони қалин тукли, шакли чўзиқ наштарсимон. Ёпирма ва поянинг пастки қисмидаги барглари бандли. Бошқа барглари бандсиз. Гуллари сохта тилсимон, бир жинсли, мураккаб саватча ҳосил қилиб поя учида йиғилган. Саватчанинг остки қисми яшил ўрама гулкосачабарглар билан ўралган, узунлиги 6-7 см эни 4-5 см. Гултожибарглари тўқ қизил, узунлиги 35-50 см. Капалаклар ва асаларилар ёрдамида чангланади. Август ойида гуллаб, меваси сентабрда пишади. Уруғи узунчоқ қалами шаклда. Уруғи ёрдамида кўпаяди.

Олгаэа туркумига мансуб ўсимликлар геноми диплоид сонли 2н=26 дона хромосомадан иборат.

Тарқалиши ва ўсиш шароити

Табиатда жуда кам тарқалган. Тошкент вилояти Угом тоғ тизмаси ҳудудидан бир маротаба йиғиб олинган. Тоғларнинг ўрта қисмидаги тошли ва шағалли тупроқларда, дараларда, буталар орасида ўсади. Чорва молларининг кўплаб боқилиши натижасида ареали қисқариб кетган. Угом Чатқол давлат миллий табиат бог'и ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Олгаэа пеcтината“.
  2. ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.