Taror oltin koni
Тарор олтин кони — Зарафшон дарёсининг чап соҳилида, Зарафшон тоғ тизмаларидаги Мўғиён тоғларида жойлашган (Тожикистон, Панжакент тумани). 1967-йил очилган. Тарор олтин кони юқори карбон ёшидаги кварсли диоритлар штоки ёриб чиққан силур даврига мансуб турли даражада метасоматик ўзгарган чўкинди тоғ жинслари — оҳактош, қумтош ва сланецлар бағрида жойлашган. Генезиси бўйича гидротермалметасоматик рудалар, асосан, скарнлар, кварситлар ва уларга турдош бўлган жинслар билан боғлиқ. Руда таналари Тарор синиғи зонасида жойлашган минераллашган жинслардан (скарнлар, кварситлар, кремнийлар ва ҳоказо) иборат бўлиб, уларнинг умумий тарқалиш узунлиги 500–600 м, қалинлиги 30 м гача, чуқурлиги эса 450–500 м ва ундан ортиқ. Конда руда оксидланиши чуқур, туғма элементлар (олтин, кумуш, мис, висмут, сурма), сулфатузли минераллар (тетраэдрит, айкинит, жемсонит, Би, Аг, Сб ларнинг сулфатузлари) кенг тарқалган. Асосий сулфидли минералларарсенопирит, пирит, халкопирит, антимонит ҳамда норуда минераллар — кварс, доломит, калцит, анкерит ва бошқалардан иборат. Олтин кони рудалари комплекс (кўп элементли) бўлиб, унинг таркибида ўзгарувчи миқдордаги (21 — 128 г/т) олтиндан ташқари кумуш, кадмий, индий, висмут ва бошқа фойдали элементлар мавжуд. Конда бир неча хил руда турлари ажратилиб (сулфидли, гематитли, кварскалцитли ва ҳоказо), улардан саноат аҳамиятига молиги — сулфидли (хира рудали ва арсенопиритли) рудалар ҳисобланади. Тарор олтини туғма, кумушли олтинлардан ҳисобланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |