Taroziy
Тарозий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | Шоир, Адабиёцҳунос |
Тарозий (арабча: الميزان — Тарозий — Тўлиқ исми: Шайх Аҳмад ибн Худойдод (ХИВ аср охири ХВ аср боши)) — шоир ва адабиёцҳунос.
Ҳаёти
Тарозий (ХИВ аср охири — Мовароуннаҳр — ХВ аср 1 ярми) — шоир ва адабиёцҳунос. Мовароуннаҳрда Улуғбек ҳукмронлиги даврида яшаб ижод қилган. Ўша даврнинг машҳур шоирлари Лутфий, Ҳайдар Хоразмий, Атоий, Саккокийларга замондош бўлган Тарозий фақат туркий тилдаги эмас, балки араб ва форс тилларидаги адабиётлар, адабиёт назариясига оид асарларни ҳам ўрганган. Бобур "Мухтасар" асарида арузнинг ражаз ва рамал бахрлари изоҳида унинг шеърларидан мисол келтириши Тарозийнинг анча етук шоир бўлганлигидан дарак беради.
Фаолияти
Тарозийнинг алоҳида шеърлар девони борлиги номаълум. Ҳозирча унинг "Фунун улбалоға" ("Бадиийлик илмлари") асари маълум бўлиб, бу асар дастлаб "Латойифи Тарозий" ("Тарозий совғалари") номи билан ёзилган (1436—1437) ва Улуғбекка бағишланган. Ўзбек адабиёцҳунослик тарихида шеършуносликка доир ўзбек тилидаги илк назарий қўлланма бўлган "Фунун улбалоға" 5 қисмдан иборат; 1қисмда шеърнинг ғазал, қасида, қитъа, рубоий, маснавий, мусаммат, мустазод, фард ва бошқа турларига кенг илмий изоҳ берилади; 2 қисмда қофия ва радиф масалалари ўрганилиб, қофия шеърнинг асоси эканлиги, қофиясиз шеър бўлиши мумкин эмаслиги таъкидланган; 3 қисмда бадиий тасвирнинг гарсеъ, ташбеҳ, и(й)ғом, ирсол улмасал, тазмин, истиора, лаффу нашр, радд улматла сингари 97 тури туркий ва форсийзабон шоирлар асарларидан олинган парчалар асосида тушунтириб берилган; 4 қисм ҳажм жиҳатдан асарнинг асосини тишкил этиб, у аруз вазни таҳлилига багишланган. Тарозий арузни ўзбек тилидаги шеърият билан боғлаб, баҳрлар сонини 40 тага, унинг тармоқлари сонини 366 тага етказган. Арузнинг 120 дан ортиқ тури изоҳланган бу қисмнинг анча варақлари уриниб, бир қанча сўзлар ўчиб кетган; охирги, 5 қисм Шарқ шеъриятининг муаммо жанрига бағишланган (бу қисм йўқолган).[1]
Тарозийнинг ушбу асари яна шуниси билан аҳамиятлики, унда шу пайтгача номлари бизга номаълум бўлган, туркий тилда ижод қилган Муҳаммад Темур Буғо, Ҳожи Ақча Киндий, Бу Насақ, Қутбиддин Сароий, Бу Сиёқа, Жалолий, Шамс Қисорий ҳамда форсийда ёзган Сайфиддин Исфарангий, Мавлоно Сайфиддин, Имом Умид Камолий, Имом Зиёвуддин Форсий, Жалол Самарқандий каби шоирлар эслатилиб, уларнинг асарларидан парчалар келтирилган. "Фунун улбалоға"нинг ягона қўлёзма нусхаси Англиянинг Бодлеан кутубхонасида сақланади. Ана шу нусханинг факсимилеси асосида "Фунун улбалоға" ҳозирги ўзбек ёзувида нашр этилди ("Ўзбек тили ва адабиёти" журнали, 2002-йил, 1—6сон; 2003-йил, 1—3сон).
Асарлари
“Фунуну-л-балоға”, “Латойи-фи Тарозий”
Манбалар
- ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 631.
Адабиёт
- Ҳайитметов А., Темурийлар даврида ўзбек адабиёти, Т., 1996; Ҳайитметов А., Адабий меросимиз уфк,пари, Т., 1997.
Абдуқодир Ҳайитметов.
| Ушбу мақолада Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |