Tartar
Тартар — юнон мифологиясида жаҳаннам, Ер ости дунёсининг энг туби. Ер осмондан қанчалик узоқ масофада бўлса, Тартар ер юзидан шунчалик узоқ чуқурликда жойлашган. Зевс Аид ва Посейдон томондан маг'лубиятга учраган Титан Хронос қамалган зиндон. Тартар О'лим Мабуди Аид ҳукумдорлик қилган ер ости оламида жойлашган.
Юнон мифологияси
Юнон мифологиясида Тартар ер остида дунёсида жойлашган.
Маъбуд сифатида
Юнон шоири Ҳесиоднинг милоддан аввалги ВИИИ аср охирларида яратилган Тҳеогонй асарида Тартар Маъбудларнинг Чаос ва Гаиа (Ер)лардан кейинги ва Эросдан олдинги учинчи авлодлиги айтиб ўтилган. Гаиага асосланадиган бўлсак, у махлуқ Тйпҳоннинг отаси ҳисобланади[1]. Ҳйгинусга кўра Тартар Аэтҳер ва Гаианинг фарзанди бўлган[2].
Ҳудуд сифатида
Ҳесиод яна шуни атасдиқлаганки, бронза анвил жаннатдан ерга қулаши учун 9 кун вақт кетган. Ердан Тартарга тушиш учун ҳам яна 9 кун керак бўлган. Милоддан аввалги ВИИИ асрда яратилган Илиада достонида, Зевс Тартарни осмон ердан қанча юқорида жойлашган бўлса, Аиднинг шунча тубига жойлаштирган. Мифшунос Аполлодорус ҳам Тартарни „Аиддаги осмон ердан қанча узоқда жойлашган бўлса шунча чуқурликдаги зулмат жой“ дея тасвирлаган[3].
Юнон мифологиясига кўра, Аид қироллиги ўликлар маскани бўлиб, Тартар унда яшайдиганлардан бири бўлган. Хронос Титанлар тахтига келганда, 3та қадимий бир кўзли Сиклопларни ва 100 қўлли Ҳеcатончиресларни Тартарга зиндонбанд этган ва Cампени қўриқчи этиб тайинлаган. Зевс Cампени ўлдириб, девларни Титанлар билан бўлган жанг учун озод қилади. Олимпия худолари ғалаба қозонишади. Хронос ва бошқа Титанлар, жумладан, Прометей, Эпиметей ва аёл Титанлар, хусусан, Метис ва бошқалар Тартарга сургун қилинади[4].
Маҳкумлар
Асосан, Тартар Олимпия худоларига қарши чиққанлар учун қамоқ вазифасини бажарган. Тартар деярли ҳамма мифологияда худоларга қарши чиққанларга қамоқхона ва жазо макони бўлган ҳамда жазо турлари ноодатий бўлган. Масалан:
- Қирол Сизиф ўз меҳмон ва саёҳатчиларини ўлдирганлиги сабабли Тартарга маҳкум этилган[5].
- Қирол Тантал ўз фарзанди Пелопсни ўлдириб, қайнатиб, ундан худолар учун аталган зиёфатга таом тайёрлагани учун Тартарда қолган умрини ўтказган.
- Тҳессалйнинг қадимий қабилаларидан бири бўлган Лапаитҳс қироли Иксион қариндошлар билан боғлиқ илк қотиллик, яъни ўз қайнотасини кўмир ва ўтинли ётоқда ёқиб юборгани учун маҳкум этилган.
Манбалар
- ↑ Ҳесиод. Тҳеогонй 820–822; Трипп, с.в. Тартарус; Гримал, с.в. Тартарус.
- ↑ Ҳйгинус, Фабулаэ Префаcе; Смитҳ, с.в. Тартарус.
- ↑ Аполлодорус
- ↑ Ҳесиод. Тҳеогонй, 868
- ↑ „Анcиэнт Греэкс: Ис деатҳ неcессарй анд cан деатҳ аcтуаллй ҳарм ус?“. Млаҳанас.де. 2014-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-05-2024.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |