“Тартил” арабча сўз бўлиб, Қур’оннинг ўқилиш сифатига, кайфиятига ва уни ўргатадиган илмга нисбатан ишлатилади. Бу илм яна “тажвид”, “тиловат ҳаққи” каби номлар билан ҳам аталади. Бу атама одатда Қур’онга нисбатан уни “тўғри тартибда”, “шошилмасдан” ўқишни билдиради.

Қур’они каримда тартил

“Тартил” сўзи Қур’оннинг “Муззаммил” номли 73-сураси, 4-оятида қўлланилган:

"وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلًا" “ва Қур’онни тартил билан (я’ни дона-дона қилиб) тиловат қилинг!”

Бу ўринда тартил сўзи “дона-дона қилиб” деб таржима қилинган. Шунингдек, бу атама Қур’онни Жаброил алайҳиссалом Муҳаммад алайҳиссаломга ўқиб берган тарзда, тўғри қироат қилишни тушунтирувчи қоидаларни белгилаш учун ҳам ишлатилади.

Ма’носи ва амалиёти

Қироат қилаётганда сўз ва жумлаларнинг фасл (бўлиниши) ва васл (қўшилиши)ни ёдда тутиш керак. Ибн Касирга кўра, юқоридаги оятнинг тафсири “Қур’онни секин, ҳарфларни тушунарли қилиб о’қинг” деганидир, чунки бу Қур’оннинг ма’носини тушуниш ва мулоҳаза юритишда ёрдамчи бўлади”.

Тўртинчи халифа Али ибн Абу Толибнинг та’кидлашича, тартил бу ҳарфларни ўз махражидан (товуш ёки интонация чиқиш жойи) чиқариб ўқишдир. Сўзларни аниқ ва секин, тушуниб ўқиш ва тўғри талаффуз қилиш муҳим аҳамиятга эга. Қур’онни тушуниб бўлмайдиган ва тингловчини зериктирадиган даражада тез ўқимаслик, шу билан бирга қироатни узоқ вақт талаб қиладиган ва тингловчиларни кечиктирадиган даражада секин қилмаслик керак[1].

Манбалар

  1. ↑ Мухаммад-‘Али Лесани Фешареки. „Тартил // Корановедение“ (деадлинк). «Фонд исследований исламской культуры». 2014-йил 26-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 23-июл.