Тархун — Суғд подшоси (тахминан 700— 711 йилларда ҳукмронлик қилган). 707 й. бухороликлар ва тургашлар билан иттифоқ бўлиб, Ўрта Осиёда арабларга қарши курашган. 709—710 йлардаараблар билан битим тузиб, товон тўлаган, шу туфайли Суғд зодагонлари томонидан тахтдан ағдарилиб, қатл этилган.