Tasbehi Fotima
Тасбеҳи Фотима (арабча: تَسْبِيح فَاطِمَة) – „Тасбеҳи Ҳазрати Заҳро“[1][2] ёки „Тасбеҳи аз-Заҳро“ (арабча: تَسْبِيح ٱلزَّهْرَاء) номи билан машҳур бўлиб[3], Фотима бинти Муҳаммадга нисбат берилган зикр[4]. Бунда 33 марта субҳаноллаҳ (سُبْحَانَ ٱللَّٰهِ – Аллоҳга ҳамд бўлсин), 33 марта алҳамдулиллаҳ (ٱلْحَمْدُ لِلَّٰهِ – Аллоҳга ҳамд бўлсин) ва 33 ёки 34 та (ҳадисга қараб) Аллоҳу акбар (ٱллаّٰҳу ạлāк̊бару – Аллоҳ буюкдир[5][6][7] дея тасбеҳ ўгирилади.
Али ибн Абу Толибдан томонидан қилинган исломий ривоятга кўра, ислом пайғамбари Муҳаммад ушбу зикрни қизи Фотимага ўргатган. Яна бошқа ривоятга кўра, кундалик юмушлардан чарчаган Фотима отасидан уй ишларини бажаришда ёрдам бериши учун бир хизматкор сўрашни ният қилган. Муҳаммад унинг гапини эшитиб, қизининг уйига бориб, у билан бирга ўтириб шундай деган: „Сенга сўраган нарсангдан ҳам яхшироғини берсам майлими?“ – деди. Фотима рози бўлгач, унга ушбу тасбеҳни ўргатиб, бу зикр уларга хизматкордан кўра фойдалироқ эканини айтган. Фотима ҳам бундан мамнун бўлган[8].

Намоздан кейин Фотима тасбеҳини айтиб бўлгач, „Тасбиҳат ас-Саййида аз-Заҳро“[9] ёки „Тасбиҳат Ҳазрати Фотима аз-Заҳро“ зикрини[10][11] тасбеҳ ўгириш вожиб ва мустаҳаб эканлиги айтилади. Шунингдек, бу зикрни бомдод намозидан кейин айтиш ҳам мустаҳабдир[12].
Қироат қилиш тартиби
| Такрорлашлар | арабча | Транслитерация
Халқаро фонетик алифбо |
Маъноси |
|---|---|---|---|
| 34 | ٱللَّٰهُ أَكْبَرُ | Аллоҳу акбар | Аллоҳ буюкдир |
| 33 | ٱلْحَمْدُ لِلَّٰهِ | алҳамдулиллоҳ | Аллоҳга ҳамд бўлсин |
| 33 | سُبْحَانَ ٱللَّٰهِ | субҳаналлоҳ | Аллоҳга ҳамд бўлсин |
Ҳадис
Муҳаммад ал-Бақирдан ривоят қилинади: „Аллоҳга Ҳазрати Заҳро тасбеҳидан кўра, ҳамд ва зикр нуқтаи назаридан яхшироқ ибодат қилинмаган. Агар бу тасбеҳдан кўра яхшироқ амал бўлса, Аллоҳ буни Фотимага берарди“[13].
Жаъфар ас-Содиқ: „Ҳар куни намоздан кейин Ҳазрати Заҳронинг тасбеҳини ўқиш, менга минг ракат (мустаҳаб) намоз ўқишдан ҳам кўпроқ ёқади“, – деган. Имом Муҳаммад ал-Бақир: „Ким Ҳазрати Заҳро тасбеҳини ўқиса, ундан сўнг истиғфор айца, мағфират қилинади“, деб таъкидлаган[14].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Тҳе ригҳт аппроач оф Тасбиҳ Ҳазрат Заҳра (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-08-24 санасида архивланган) иқна.ир
- ↑ Тасбиҳ Ҳазрат Заҳра эрфан.ир Ретриэвед 26 Нов 2018
- ↑ Тасбиҳ ал-Заҳра (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-11-26 санасида архивланган) сибтайн.cом Регардинг Тасбиҳ ал-Заҳра Ретриэвед 26 Нов 2018
- ↑ Тасбиҳ Ҳадрат Фатимаҳ (с.а.) ҳаwзаҳ.нет Ретриэвед 26 Нов 2018
- ↑ Тҳе пҳилосопҳисм оф Тасбиҳ Ҳадрат Заҳра (с.а.) йжc.ир Ретриэвед 26 Нов 2018
- ↑ Соме поинц регардинг Тасбиҳ Ҳадрат Заҳра (пеаcе бе упон ҳер) таснимнеwс.cом Ретриэвед 26 Нов 2018
- ↑ Сейед Муҳаммад Казем Қазвини, Фатимаҳ-ал-Заҳра фром биртҳ то мартйрдом, транслатион оф Др. Фереидуни, Афагҳ публиcатион, 3рд публиcатион, 1365, П. 224
- ↑ Садуқ, Ман Ла Яҳдураҳ ал-Фақиҳ, Вол. 1, П. 320
- ↑ Wҳат ис Тасбиҳат ал-Саййидаҳ ал-Заҳра? (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-11-26 санасида архивланган) исламқуэст.нет Ретриэвед 26 Нов 2018
- ↑ Wҳат ис Тасбиҳат Ҳазрат Фитимаҳ Заҳра? (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-11-26 санасида архивланган) тҳақалаин.ир Ретриэвед 26 Нов 2018
- ↑ Тасбиҳат Ҳазрат Фатимаҳ ал-Заҳра (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-05-01 санасида архивланган) исламқуэст.нет Ретриэвед 26 Нов 2018
- ↑ Акбари, Соме поинц абоут Ҳазрат Заҳра (а.с.), П. 41
- ↑ Ал-Ҳур ал-Амели, Wасаэлул Ши’а, 1403 А. Ҳ., Абwаб Тақиб, Вол. 4, п. 1024
- ↑ Мериц оф 'Тасбиҳ' оф Седа Фатема Зеҳра (а.с) дуас.орг Ретриэвед 12 Жан 2019