Tashabbuslar marafoni
Ташаббуслар марафони ёки (Ёшлар ташаббуслар марафони) — Ўзбекистон ёшларнинг ижтимоий фаоллиги, инновацион ғоялари, тадбиркорлик ташаббуслари ва ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказиладиган республика миқёсидаги лойиҳа. Марафон Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан ташкил этилади[1][2].
| Мақоми | Давом этмоқда |
|---|---|
| Ишга тушган санаси | 2026-йил 1-июн |
| Жойлашуви | 14 та ҳудуд |
| Асосчи(лар)и | Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги |
| Тил(лар)и | Ўзбек |
| Вебсайти | ёшлар.гов.уз |
Фаолияти
Ташаббуслар марафони 2026-йилда Ёшлар ойлиги доирасида йўлга қўйилган. Марафоннинг асосий мақсади ёшларни таълим, фан, технология, тадбиркорлик, маданият ва спорт соҳаларидаги ташаббусларга жалб қилишдан иборат. Лойиҳа Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади ва бир ой давомида турли тадбирлар шаклида ўтказилади[3]. Марафон доирасида семинарлар, тренинглар, маҳорат дарслари, учрашувлар, танловлар, стартап тақдимотлари, спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилади. Тадбирлар давомида ёшларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланиб, уларнинг касбий ва шахсий ривожланишига кўмаклашилади[4][5].
Тадбирлари
2026-йил июн ойида „Ташаббуслар марафони“ Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ўтказилди. Ёшлар учун қуйидаги ҳудудларда тадбиркорлик, сунъий интеллект, стартаплар, китобхонлик, хорижий тиллар, волонтёрлик, робототехника, экология, спорт ва маданият йўналишларида турли тадбирлар ташкил этилди[6][7][8][9].
| Сана | Ҳудуд | Манзил |
|---|---|---|
| 3-июн 2026-йил | Хоразм вилояти | Хива шаҳри, „Локомотив“ истироҳат боғи |
| 5-июн 2026 | Қорақалпоғистон Республикаси | Нукус шаҳри, Ёшлар маркази олди майдони |
| 7-июн 2026 | Бухоро вилояти[10] | Бухоро шаҳри, Сомонийлар истироҳат боғи |
| 8-июн 2026 | Навоий вилояти | Навоий шаҳри, Ёшлар сайлгоҳи |
| 10-июн 2026 | Самарқанд вилояти | Самарқанд шаҳри, Ёшлар хиёбони |
| 12-июн 2026 | Сурхондарё вилояти | Термиз шаҳри, Санъат саройи майдони |
| 15-июн 2026 | Қашқадарё вилояти | Шаҳрисабз шаҳри, Оқсарой майдони |
Манбалар
- ↑ „“Ташаббуслар марафони”га старт берилди“. www.уза.уз. Қаралди: 2026-йил 18-июн.
- ↑ „Ташаббуслар марафони“. Ёшлар портали. Ёшлар ишлари агентлиги. Қаралди: 2026-йил 15-июн.
- ↑ „Ташаббуслар марафонига старт берилди“. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали. Ёшлар ишлари агентлиги. Қаралди: 2026-йил 15-июн.
- ↑ „Ташаббуслар марафони тадбирлари ўтказилмоқда“. ЎзА. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. Қаралди: 2026-йил 15-июн.
- ↑ „Ташаббуслар марафони“. Ёшлар портали. Ёшлар ишлари агентлиги. Қаралди: 2026-йил 15-июн.
- ↑ „6 мингдан ортиқ ёшлар тўпланди“. Хабар.уз. Хабар.уз. Қаралди: 2026-йил 15-июн.
- ↑ „Ташаббуслар марафонидан гала-консертга уланди“. ЎзА. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. Қаралди: 2026-йил 15-июн.
- ↑ „Ёшлар ойлиги Ташаббуслар марафонидан гала-консертга уланди“. ЎзА. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. Қаралди: 2026-йил 15-июн.
- ↑ „Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради шиори остида Ташаббуслар марафони ташкил этилди“. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги. Қаралди: 2026-йил 15-июн.
- ↑ „“Ташаббуслар марафони” минглаб ёшларни бирлаштирди“. www.бухоро-ёшлари.уз. Қаралди: 2026-йил 18-июн.