Ташлама, сув ташлама — сув ҳавзаси (сув омбори, кўл ва бошқалар) даги ортиқча сувни (тошқин сувларини) чиқариб юбориш, сувни пастки бефга ўтказиш учун мўлжалланган гидротехника иншооти. Ст. тўғон тепасига, юқори беф сатҳи тагига қўйилган ёки айни пайтда иккаласи пастбаланд қилиб ўрнатилган тешик (қувур) лардан иборат бўлади. Ташламадан сув чиқарилиши (ташланиши) гидротехника зулфини билан ростлаб турилади. Ташламанинг автоматик тарзда ишлайдиган турида гидротехника зулфини бўлмайди.

Тасвирлар