Tashqari
Ташқари, ташқи ҳовли — Ўрта Осиё халқ меъморлигида ўтроқ аҳоли уйжойининг махсус бир бўлаги; кўча дарвозага яқин томондаги қисми. Меҳмонхона, хўжалик учун зарур хоналар, хизматчилар хонаси, отхона ва бошқа жойлашган. Т. ҳовли эркаклар учун, ичкари ҳовли эса хотинхалаж ва болалар учун махсус қурилган. Уйлар хонадон эгаларининг мавқеига қараб ўзига хос кўринишда бўлган. Масалан, савдогар ва амалдорлар хонадони ҳунарманддеҳқонлар хонадонидан кескин фарқ қилган (қаранг Аҳмадбекҳожи меҳмонхонаси). Ҳунармандлар уйининг Т. сида устахона, омборхона ва кўчага қараган савдо дўкони бўлган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |