Таштдор — Салжуқийлар, Хоразмшохлар давлатида (12—13-асрлар) султон хаммомлари ва ҳовузларининг бошлиғи. Т.нинг қўл остида бир неча ғулом бўлган. Улар қукмдорга жуда яқин одамлар бўлишган. Маc: Салжуқийлар султони Маликшоҳ (1072—92)нинг Т.и — хоразмшоҳлар сулоласи асосчиси Ануштегин бўлган; Алоуддин Муҳаммад ўз Т.и Аёзни малик даражасига кўтариб ихтиёрига 10 минг отлиқ лашкар берган. Аёзга яна жаллодлик хизматини ҳам беришган. Жалолиддин Мангуберди ҳам Т.и — Жамолиддин Фарруҳга малик унвонини берган, у яна султоннинг шахсий элчиси вазифасини бажарган.

Адабиёт

  • Буниёдов 3., Ануштагин Хоразмшоҳлар давлати (1097-1231), Т., 1998.