Tasmaniya
| География | |
|---|---|
| Майдони | км2 |
| Денгиз сатҳидан баландлиги | м. |
| Ма'мурият | |
| Демография | |
| Қо'шимча ма'лумот | |
Тасмания — Австралиянинг жан.шарқий қирғоғи яқинидаги орол. Материкдан Басе бўғози орқали ажралган. Атрофидаги ороллар билан Австралиянинг Тасмания штатини ташкил этади. Штат майдони 68,4 минг км². Аҳолиси 470 минг киши (2000), асосан, инглизавстралияликлар. Маъмурий маркази — Хобарт ш. Орол қирғоклари қояли, тик. Марказий қисми ўрмонлар, баланд бўйли ўтлар билан қопланган плато, энг баланд жойи 1617 м (Осса тоги). Иқлими шимолида субтропик, жанубида мўътадил нам иклим. Йилига 600–2100 мм ёғин ёғади. Дарёлари серсув ва серостона. Тупроклари қўнғир ўрмон, тоғўтлоқи сариқ ва қизил тупроқ. Эвкалиптли ва игна баргли ўрмонлар, ўтлоқ ва ботқоқликлар бор. Ҳайвонот дунёси Австралия зоогеографик областит мансуб.

Т. — мамлакатнинг саноати ривожланган штатларидан. Энергия кўп талаб этувчи саноат тармоклари етакчи ўринда. ГЕС кўп. Фойдали қазилмалардан мис, темир, рух, қўрғошин, қалай, олтин, мис, тошкўмир қазиб олинади. Йирик рангли металлургия корхоналари, селлюлозақоғоз, тўқимачилик ва озиқовқат саноати корхоналари мавжуд. Ёғоч тайёрланади. Минерал ўғитлар ишлаб чиқарилади. Қишлоқ хўжалигида чорвачилик (кўйчилик, қорамол боқиш) етакчи ўринда. Деҳқончиликда, асосан, емхашак экинлари, донли экинлардан буғдой экилади. Сабзавотчилик, боғдорчилик билан шуғулланилади. Асосий порти — Хобарт.
Орол 1642-йилдаги А. Тасман экспедициясидан кейин европаликларга маълум бўлган. 1788-йилда Англия мустамлакаси деб эълон қилинган. 1853-йилгача ВанДимен Ери, ўша йилдан Т. деб аталган. 1815-йилда Т.га ўзиниўзи бошқариш ҳуқуқи берилган. 1901-йилда Австралия Иттифоқи тузилгач, Т. унинг таркибига штат бўлиб кирди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |