Пападопулос Тассос (1934.7.1, Никосия - 2008.12.12.) — Кипр давлат арбоби. Лондонда юриспруденсияни ўрганган. 1972—76 йилларда жамоалараро музокараларда грек-кипр томони вакилининг маслаҳатчиси, 1976—78 йилларда вакили. 1976 йил апрел — майда Кипр парламенти раиси. Кейинчалик 12 йил давомида навбатма-навбат Кипр ички ишлар, молия, меҳнат ва ижтимоий таъминот, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва табиат ресурслари вазири. 1970, 1976, 1991, 1996 йилларда Кипр парламенти депутатлигига сайланган. 2000 йилдан Кипр Демократик парти-яси бошлиғи, 2003 йил 28 февралдан Кипр Республикаси президенти[1].

Тассос Пападопоулос
Таваллуди 1-июл 1934-йил
Вафоти 12-декабр 2008-йил(2008-12-12)
(74 ёшда)

Манбалар

Андоза:Кипр Президентлари