Тасте оф Черрй (Гилос таъми) (форсча: طعم گيلاس...‎‎, Таъм-э гīлāс…) — 1997-йилда Аббос Киаростами томонидан ёзилган ва режиссорлик қилинган Эрон филми. Филмда Ҳомаёун Эршади ўрта ёшли Теҳрон йигити ролини ўйнаган. Филм 1997-йилда Канн кинофестивалида „Олтин палма япроғини“ қўлга киритди.

Тасте оф Черрй
Режиссёр(лар) Аббас Киаростами
Продюсер(лар) Аббас Киаростами
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Аббас Киаростами
Ролларда Ҳомаёун Эршади
Оператор(лар) Ҳомаюн Пайвар
Монтажёр(лар) Аббас Киаростами
Студия
Дистрибютор Артифиcиал Эе
Премера
санаси
Давомийлик 99 дақиқа
Мамлакат Eron bayrogʻi Эрон
Тил Форсча
Даромад $10,923

Сюжети

Ўрта ёшли Бадиий машинада Теҳрон бўйлаб иш қиладиган одам қидиради ва учраган одамларга катта миқдорда пул таклиф қилади. У номзодлар билан суҳбат пайтида ўзини ўлдиришни режалаштираётганини ва қабрни аллақачон қазиб қўйганини айтади. У сўраган одамларга эртаси куни эрталаб қабр қазилган жойга боришни, агар ўлмаган бўлса, унга ёрдам беришни, ўлган бўлса, кўмишни айтади. У нима учун ўз жонига қасд қилмоқчи эканлигини айтмайди.

У бу таклифни бир неча кишига айтиб кўради. Биринчи йигит ёш, тортинчоқ курд аскари бўлиб, бу ишни бажаришдан бош тортади. У қўрқиб кетганидан Бадиийнинг машинасидан қочиб кетади. Иккинчи йигит афғон семинаристи бўлиб, у ҳам ўз жонига қасд қилиш Қур’онда ва динда қоралангани сабабли рад этади. Учинчиси Баҳорий исмли озарбайжонлик тахидермист. У Бадиийга ёрдам беришга тайёр, чунки унга касал боласи учун пул керак. У Бадиийни ўз жонига қасд қилмасликка ундайди. Баҳорийнинг ўзи ҳам 1960-йилда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганини, лекин дарахтдан тушган тутни татиб кўрганидан кейин яшашни танлаганини, ҳаёт ўша лаҳзаларда кўзига янада гўзалроқ кўрина бошлаганини ва кейин тут терибан уйига кетганини айтади. У ҳаётнинг гўзаллиги деб ҳисоблаган нарсаларни, жумладан, қуёш чиқиши, ой ва юлдузларни гапиришни давом эттиради. Баҳорий эрталаб Бадиийни ўлик ҳолда кўрса, устига тупроқ ташлашга ваъда беради. Бадиий уни иш жойига қайтариб олиб боради. Лекин тўсатдан Баҳорийга яна бир гапни айтмагани эсига тушиб у ишлайдиган жойга боради. У ерда Баҳорий бедана ва какликлар устида тажриба ўтказаётган бўлади. Бадиий уни чақириб, эрталаб қабрга борганда унга тош отиб ёки елкасидан тортиб кўришини айтади. Баҳорий шундай қилишга ваъда беради ва улар хайрлашади.

Ўша кечада Бадиий момақалдироқ бошланганда қабрида ётади. Узоқ вақт экран қоронғулашгандан сўнг, филм Киаростами ва „Гилос таъми“ филмини суратга олган гуруҳининг кадр орти тасвирлари билан тугайди. Бадиийнинг ўлган ёки тирик қолгани номаълум бўлиб қолади.

Роллар

  • Ҳомоюн Эршади жаноб Бадиий ролида
  • Абдолраҳмон Баҳорий тахидермист жаноб Баҳорий ролида
  • Афшин Хоршид Бахтиёри ишчи ролида
  • Сафар Али Моради аскар ролида
  • Мир Ҳусайн Нури семинарист ролида

Услуб

Филм минималистик, чунки у биринчи навбатда узоқ суратларда суратга олинган; сур’ати бемалол ва узоқ вақт давомида олинган. Атроф-муҳит (фон) товушлари сақлаб қолинган. Жаноб Бадиий камдан-кам ҳолларда у билан суҳбатлашган одам билан бир хил кадрда кўрсатилади (бунга сабаб суратга олиш жараёнида режиссёр Киаростами машинанинг йўловчи ўриндиғида ўтиргани ҳам бўлган). 

Мусиқаси

Филмда Луи Армстронгнинг 1929-йилдаги „Сент Жеймс Инфирмарй Блуэс“ининг мослашувидан фойдаланилган. Филмда фойдаланилган ягона қўшиқ бу афғон қўшиқчиси Аҳмад Зоҳирнинг „Кҳуда Боwад Ярет“ (Худо сизнинг ҳимоячингиз бўлсин) бўлиб, у филмнинг тахминан 38-дақиқасида радиода янграйди. 

Чиқариш

"Гилос таъми" филми чиқарилган йили 1997-йилда Канн кинофестивалида[1] нуфузли "Олтин палма япроғи " билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ „Фестивал де Cаннес: Тасте оф Черрй“. фестивал-cаннес.cом. 2011-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-сентабр 2009-йил.