Tatabbuʼ
Татаббуъ [а. تتبع] – бирор нарсанинг кетидан тушиш, изидан бориб текшириш: та’қиб қилиш[1]. Низомий вафотидан 100 йил ўтиб, Ҳиндистонда туғилиб ўсган форсийзабон турк шоири Хусрав Деҳлавий Низомий “Хамса”сига биринчи бўлиб татаббу ёзади ва “хамсачилик” ан’анасини бошлаб беради[2].
Номланиши
Татаббу’ назира ҳам деб юритилади. Ўрта Шарқ адабиётида ўтмишда ёки замондош адиб асарига ўхшатма тариқасида оргинал асар ёзиш ва шундай асарнинг ўзи татаббу’ ёки назира боғлаш бўлади. Чинакам ижодий назираларда унга асос бўлган асар мавзуси ривожлантирилиб, янги муаммо ва мотивлар билан бойитилиб, янги образ ва характерлар яратилади. Назиранинг яққол тимсоли хамсачиликдир[3].
Татаббу’ – ўзга бир шоир ше’ридан та’сирланиб, ундаги вазн, қофия ва радифни сақлаган ҳолда асар яратиш бўлганидан ўхшатма ва жавобия деб ҳам юритилади. Татаббу’ Мусулмон Шарқи адабиётида адабий алоқа ва ўзаро та’сирнинг кенг тарқалган шаклларидан бўлиб, салафлар ёки замондош шоирлар билан муайян тарзда ўзаро ижодий мусобақага киришиш билан боғлиқ ан’ана ҳисобланган. Бунда мусобақалашаётган шоир бирор асарга жавоб битар экан, унга ижодий ёндашиши, танланган мавзу, вазн ва қофия доирасида янги фикр айта олиш имкониятига эга бўлиши талаб қилинган.
Ан’ана
Назира (араб.) — Шарқ адабиётидаги ан’анавий усуллардан бири; ўтган ёки замондош адиб асарига ўхшатма тариқасида ёзилган асар. Назирани мумтоз шоирлар татаббу деб ҳам юритишган. Алишер Навоий ўз “Хамса”сининг Низомий “Панж ганж”ига татаббу деб атайди. Исте’додли назирагўй адиблар ма’лум бир асарга ижодий ёндашиб, шу асар мавзусини бойитиш ва ривожлантириш, янги муаммо ва ғоявий мотивларни кўтариш, янги образ ва характерлар яратишни мақсад қилган. Ўтмиш шоирларининг яхши асарларига назира ёзиш ўзбек адабиётида ҳам учрайди. Ҳабибий, Собир Абдулла, Чархий ва бошқа шоирлар татаббу’лар битганлар[4].
Адабиёцҳуносликда
Татаббуъ - “эргашмоқ”, “изидан бормоқ” маъносини ифодаловчи сўз бўлиб адабиёцҳуносликда ижодкорнинг бошқа шоир билан беллашиш, мусобақалашиш мақсадида унинг бирор асарига жавоб ёзиш усули шу сўз билан аталади. Мусобақалашаётган шоир бирон асарга жавоб битар экан, ўша асар муаллифи билан бир хил имкониятга эга бўлиши зарур. Шунинг учун ҳам жавоб ўша асарда танланган мавзу, вазн ва қофия доирасида ёзилиши шарт. Татаббуълар шеъриятнинг исталган жанри ёки шакли асосида – фарддан достонгача ёзилиши мумкин. Адабиётимиздаги татаббу’лар кўпроқ ғазал ва достон шаклларида битилган[5].
Баҳоланиши
Татаббуъ аслида арабча сўз бўлиб, кимнингдир изидан бориш, излаш, тақлид қилиш, ўрганиш, мос келиш, қайта яратиш каби маъноларни билдиради. Кўринадики, татаббуъ истилоҳий хусусиятларга эга. Шу сабабли унинг маъно доираси кенг. Татаббуъга адабий истилоҳ сифатида ёндашиб, уни издошлик, ижодий эргашиш ва пайравлик тарзида шарҳлаш хато эмас. Аммо татаббуъни тақлид сифатида баҳолаб бўлмайди[6].
Жанрлар
Татаббу’ ше’риятнинг исталган жанри ёки шакли асосида: фарддан достонгача ёзилиши мумкин. Мумтоз ше’риятимизда, хусусан Алишер Навоий ижодида татаббу’ асосан ғазал, қасида ва достон шаклида битилган. Навоийнинг лирик татаббу’лари “Девони Фоний” таркибидан ўрин олган бўлиб, улар улуғ шоирнинг ўз салафлари ва устозларига юксак эҳтироми маҳсулидир. Девондаги ғазалларнинг 300 дан ортиғи айнан татаббу’ асосида яратилган бўлиб, энг кўп татаббу’ Ҳофиз Шерозий ғазалларига боғланган 200 дан ортиқ татаббу’ бор[7].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Давлат илмий нашриёти, 2006 — 11-бет.
- ↑ М. Хайруллаев. Ма'навият илдизлари. Марказий Осиёлик машҳур сиймолар, алломалар, адиблар. Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2008 — 210-бет.
- ↑ Энсиклопедик луғат, 2-том. Ўзбек совет энсиклопедияси бош редаксияси, 1988 — 553-бет.
- ↑ Ўзбекистон Миллий Энсиклопедияси. Давлат илмий нашриёти, 2006 — 37-бет.
- ↑ Мумтоз бадиият луғати. Янги аср авлоди, 2008 — 136-бет.
- ↑ Шамсиева З.. Ўзбек мумтоз адабиётида татаббуъ тарихидан. Филология уфқлари журнали (6-сон), 2021.
- ↑ Дилнавоз Юсупова. Аруз қоидалари ва мумтоз поэтика асослари, 2018 — 195-бет.