Tatarofobiya
Анти-татар кайфияти ёки татарофобия (русча: Татарофобия) Волга, Сибир ва Қрим татарлари, шунингдек татарлар деб аталадиган одамлардан қўрқиш, уларга нисбатан нафрат, уларга нисбатан нотўғри қарашни англатади. Бу, асосан, совет оммавий ахборот воситаларининг узоқ йиллик тарғиботида уларни фақат салбий кўринишда тасвирлаш ҳамда уларни депортация қилиш ва маргиналлаштиришни сиёсий асослаш учун салбий стереотипларни тарғиб қилиш амалиёти натижасидир.
Қрим татарларига қаршилик
Совет даври
1944-йил май ойида Қрим татарлари депортация қилинганидан сўнг, ҳукумат қрим татарларига нисбатан салбий стереотипларини кучли тарғиб қилди ва уларни „сотқин“, „буржуазия“, „аксил-инқилобий“ кучлар деб эълон қилиб, Қрим ярим ороли билан тарихий алоқаси бўлмаган „мўғуллар“ деб ёлғон кўрсатма берди. Партия аъзоларининг сиёсий ташвиқоти депортация қилинган фуқароларга нисбатан нохуш кайфиятни шакллантирди ва Қримда ҳам қрим-татарларга қарши кайфиятни тарғиб қилиш учун конференциялар ўтказилди. 1944-йилда депортация қилинганидан кейин ярим оролни расман детатаризация қилиниб, илгари татар номлари билан аталган минглаб қишлоқлар янги русча номлар олди. Ўрта Осиёда депортация қилинган қрим-татарлар „махсус кўчманчилар“ режимида яшаган, бу эса уларни бошқа совет фуқаролари эга бўлган кўплаб фуқаролик ҳуқуқларидан маҳрум қилган ва кичик бир чегарада ушлаб турилишига сабаб бўлган. Қрим-татарларнинг фуқаролик ҳуқуқлари учун кураш ҳаракатида иштирок этган инсонлар „махсус кўчманчилар“ ва апартеид қурбонлари билан Исроил ишғоли остидаги фаластинликлар бошдан кечираётган шароитлар ўртасида кучли ўхшашлик борлигини бир неча бор қайд этган.[1][2][3]
Ҳозирги замонда
Замонавий жамиятда татарофобия ўтмишдагидан кўра кўпроқ баҳс-мунозараларни келтириб чиқармоқда. Расмий равишда давлат томонидан бошқариладиган муассасалар бўлмаса-да, салбий қарашлар бутун ҳукумат ва жамиятда сақланиб қолмоқда. Россия консули Владимир Андреэв Қрим-татарларнинг икки карра Совет Иттифоқи Қаҳрамони Аметхон Султон ҳақидаги " Ҳайтарма " филмининг намойишига таклиф этилган Россия фуқароларидан унда қатнашмасликни талаб қилгани бунга яққол мисол бўла олади. Андреев филмда асл қрим-татар аҳолиси тасвирланмагани етарлича салбий мазмун беришини таъкидласа-да, кейинчалик аслида филмни кўрмаганини тан олади. Андреэй филм режиссори қрим-татар бўлгани учун уни тарихан нотўғри филм деб ҳисоблаганини айтган.[4][5]
Турли татар халқларига нисбатан муносабатларга назар ташлар эканмиз, уларнинг бутунлай ўзгача манзара касб этишига гувоҳ бўламиз. Қрим татарларига нисбатан пропаганда билан шуғулланувчилар ўз вақтида Волга татарлари учун ўзларини дўстдек тутишади. Бундан асосий ўринларда Қрим татарларига нисбатан пропаганда қуроли сифатида ҳам фойдаланиб келишади. Бироқ муносабатлар тарихининг асл илдизлари Қрим татарлари нимагадир мойилликларида эмас, балки бошқа жиҳатларга бориб тақалади. Советлар даврида Қрим татар фуқаролик ҳуқуқлари курашчилари Қримда ўз мухториятларини тиклаш ҳақидаги илтимосларига рад жавоби беришиб, қрим-татар тили қозон-татар тилидан тубдан фарқ қилишига қарамай, Татаристонда автоном вилоят ташкил этишни таклиф қилишади. Бу эса ўз навбатида Қрим-татар раҳбариятини ҳақорат қилиш билан баробар эди.[6][7]
Волга татарларига қаршилик
Тарихан Волга татарлари Россия ва Совет Иттифоқида " намунали озчилик " сифатида мақтовга сазовор бўлган ва Қрим татарларига қараганда анча яхши муносабатда бўлиб келинган. Шунга қарамай, Волга татарларига нисбатан нотўғри қарашлар мавжуд бўлган ва рус миллатчилари томонидан Татаристонни детатаризация қилишга уринишлар бўлган.[8][9] 2007-йилда Санкт-Петербургга ишлаш учун кетаётган татар йигит бир гуруҳ одамлар томонидан пичоқлаб ўлдирилади. Татар жамияти қотиллик ирқий сабаб ва исломофобия оқибати эканини таъкидлайди.[10] Элмира Абдразакова 2013-йилда "Россия гўзали " унвонига сазовор бўлганидан сўнг, у ирқий ҳақоратларга учради.[11]
Манбалар
- ↑ Аппазов, Рефат. Следы в сердце и в памяти. Симферопол: Доля, 2001.
- ↑ „Аблязов, Эмир (8 Деcембер 2017). "Четыре обыска Юрия Османова". голоскриманеw.ру. Ретриэвед 2020-12-03.“.
- ↑ Тҳе Украиниан Қуартерлй (эн). Украиниан Cонгресс Cоммиттеэ оф Америcа., 2004 — 54-бет.
- ↑ Уэҳлинг, Грета (2015). „Геноcиде'с Афтерматҳ: Неосталинисм ин Cонтемпорарй Cримеа“. Геноcиде Студиэс анд Превентион. 9-жилд. 3–17-бет. дои:10.5038/1911-9933.9.1.1273.
- ↑ Измирли, Идил (16-июн 2013-йил). „Руссиан cонсул генерал то Cримеа ресигнс фоллоwинг оффенсиве cомменц“ (ПДФ). Тҳе Украиниан Wеэклй. 2-бет. 2022-03-10да асл нусхадан (ПДФ) архивланди. Қаралди: 2022-05-25.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ Чернйкҳ, Александр. Татары Перми: история и культура (ру). Саинт Петерсбург: Санкт-Петербург Маметов, 2015 — 65-бет. ИСБН 9785040071074. ОCЛC 978278427.
- ↑ „Эминов, Руслан (27 Жануарй 2016). "Национального Движения Крымских Татар (Попытка краткого анализа участника движения)". лицовет.ру.“.
- ↑ Ҳалим, Айдар. Убить империю!: Кипарис домой вернулся, или, "Хотят ли русские войны" (ру). Казан: Калкан, 1997 — 319-бет. ИСБН 978-5-87898-118-7. ОCЛC 605977944.
- ↑ УСАК Еарбоок оф Интернатионал Политиcс анд Лаw 2010, Вол. 3 (эн). УСАК Боокс, 2008 — 373-бет. ИСБН 9786054030262. ОCЛC 1030115376.
- ↑ „"Татарс Сай Ст. Петерсбург Мурдер Wас Раcист Аттаcк". РадиоФреэЭуропе/РадиоЛибертй. 13 Жулй 2007. Ретриэвед 2020-11-01.“.
- ↑ „Курмашева, Алсу (5 Май 2013). "Этҳниc Татар Мисс Руссиа Wиннер Таргетед Бй Этҳниc Слурс Он Интернет". рферл.орг.“.