Tatu (guruh)
"Тату" (т. А. Т.у) – Юлия Волкова ва Елена Катинадан иборат рус мусиқий гуруҳи. 1999-йилда продюсер Иван Шаповалов ва бастакор Александр Воитинский томонидан биргаликда яратилган.
| Тату | |
|---|---|
|
т.А.Т.у. | |
| Умумий маълумот | |
| Мамлакат |
|
| Фаолият йиллари | 1999-2011, 2012-2013, 2014-2016, 2022-2023 |
| Жанр | Поп, Поп роcк |
| Лейбл |
Универсал Мусиc / Интерсcопе Реcордс (2001—2006) Т.А. Мусиc (2006—2011) |
| Таркиб | Юлия Волкова ва Елена Катина |
| Вебсайт | Расмий wеб сайти |
Тату бутун дунё бўйлаб машҳурликка эришган энг муваффақиятли рус эстрада гуруҳидир. Уларнинг инглиз ва рус тилларидаги қўшиқлари Россия, Австралия, Буюк Британия, Германия, АҚШ ва бошқа мамлакатлардаги хит парадларда биринчи ўринни эгаллаган. Уларнинг инглиз тилидаги дебют сингли „Алл тҳе Тҳингс Ше Саид“ йилнинг энг муваффақиятли синглларидан бирига айланди ва бутун дунё бўйлаб асосий мусиқа чартларида биринчи ўринни эгаллаган. Тату сотилган албомлар сони бўйича ИФПИ мукофотига сазовор бўлган биринчи ва ягона рус гуруҳидир.
2003-йил май ойида гуруҳ Эуровисион қўшиқ танловида иштирок этиб, учинчи ўринни эгаллаган. 2004-йилда ижодий танаффус ҳақида эълон қилишди.
2005-йил октябр ойида улар платина сертификатига эга бўлган ва бир нечта халқаро хитларни ўз ичига олган „Дангероус анд Мовинг“ иккинчи халқаро албомини чиқардилар.
2009-йил март ойида гуруҳ менежери иккала қўшиқчининг ҳам яккахон лойиҳаларини бошлаш режалари ва гуруҳ ишини тўлиқ миқёсда тўхтатиш ҳақида эълон қилди[1]. 2011-йилда Тату расман ажралиб, Катина ва Волкова яккахон карераларини бошладилар[2]. Кейинги йилларда улар Сочидаги 2014-йилги Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими каби махсус тадбирларда чиқиш қилиш учун бирлашдилар.
Гуруҳнинг яратилиши
„Тату“ дуэти 1999-йилда Иван Шаповалов томонидан ва бастакор Александр Воитинский билан биргаликда яратилган. 2000-йил охирида „Я сошла с ума“ сингли чиқди ва бир неча ой давомида Россия радиостанциялари рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган[3].
2001-йил 16-майда „Неформат“ компанияси „Универсал Мусиc“нинг Россия филиали билан шартнома имзолади. Шартномага кўра, гуруҳ 3 та албом чиқариши керак[4]. Ўша йилнинг 21-майида „ 200 по встречной“ албоми ва „Нас не догонят“ қўшиғига видеоклип чиқди[4]. Дастлабки икки ойда албом расмий тиражи 500 минг нусхада сотилган. Ҳаммаси бўлиб, 2001-йилда албомнинг расмий сотуви 2 миллион нусхадан ортиқни ташкил этди.
2001-йил 6-сентябр Ню-Ёркда „Я сошла с ума“ видео клипи учун“ „Томошабинлар танлови – энг яхши русча видео“ номинациясида МТВ Видео Мусиc Аwардс мукофотига сазовор бўлишди.


Гуруҳ аъзолари
- Юлия Волкова – вокал (1999-2011, 2012-2014, 2016, 2022, 2023)
- Лена Катина – вокал (1999-2011, 2012-2014, 2016, 2022, 2023)
Мусиқачилар
- Свен Мартин – клавиатура, мусиқа директори (2002-2011)
- Трой Маккабин – гитара (2002-2010)
- Метю Венслаускас – гитара (2010-2011)
- Роман Ратеж – барабанлар (2003-2006)
- Стив „Боомстиcк“ Уилсон – барабанлар (2006–2011)
- Доман Вадзевеc – бас гитара (2006-2011)
- Катя Нечаэва – вокал (2003)[5]
Дискографияси
- 2001 – „200 по встречной“
- 2002 – „200 км/ҳ ин тҳе Wронг Лане“
- 2005 – „Дангероус анд Мовинг“
- 2005 – „Люди инвалиди (албом)“
- 2008 – „Весёлиэ улибки (албом)“
- 2009 – „Wасте Манагемент (албом)“
Манбалар
- ↑ „Тату форева / т.А.Т.у. форевер — Инсидер Саид Ит’с Труэ“. 2009-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 24-март.
- ↑ Липшутз, Жасон. „Т.А.Т.у. Cаллс Ит Қуиц Фоллоwинг Релеасе оф Ремих Албум“. Биллбоард (2011-йил 4-апрел). 2018-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 29-март.
- ↑ „«Тату» как альтернатива порнографии“. ИнтерМедиа (2000-йил 14-декабр). 2022-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-июл.
- ↑ 4,0 4,1 Соколов, Антон. „Дуэт «Тату» создавался специально для Универсал“. ИнтерМедиа (2001-йил 17-май). 2022-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-июл.
- ↑ „Новости НЕWСру.cом:: На «Евровидении» дуэт «Тату» превратится в трио“. 2014-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 3-июл.
Ҳаволалар
- группы Тату(рус.)(ингл.)
- Официалний сайт от американского рекорд-лейбла Интерсcопе Реcордс(ингл.)
- Официалний сайт от Универсал Мусиc Германй(олм.)
- Фан-сайти: татйсите.нет и татулифе.ру