Татяна Петровна Банченко (1947-йил 25-май, Жиззах, Ўзбекистон ССР, СССР) – совет ва қозоқ театри актрисаси. Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист.

Татяна Петровна Банченко
Таваллуди 1947-йил 25-май
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР → Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон
Касби Актриса
Фаолият йиллари 1969-йилдан бошлаб

Ҳаёти

Татяна Петровна Банченко 1947-йил 25-майда Ўзбекистон ССР Самарқанд вилоятига қарашли Жиззах шаҳрида туғилган. У 1957-йилда оиласи билан Олмаотага кўчиб ўтади, у ерда драма клубида ўқиди, хорда куйлади. Қурмангази номидаги Қозоғистон давлат санъат институтининг актёрлик факултетини тамомлаган. Мутахассислиги театр ва кино актёрилиги. 1969—1989-йилларда Н.Сац номидаги Давлат академик рус болалар ва ўсмирлар театри актрисаси сифатида меҳнат фаолиятини олиб борган. 1989-йилдан М.Й.Лермонтов номидаги рус драма театрининг актрисаси бўлган.

Театрдаги фаолиятида давомида бир қанча ролларни ўйнаган. Жумладан, Ф.Строппелнинг (русча:Жизнь таки прекрасна, Ҳаёт ҳали ҳам гўзал) спектаклида Жулия образида, Бомаршенинг „Фигаронинг уйланиши“ операсида Марселин образида, Александр Островскийнинг „Қорқиз“ спектаклида Боблиха образида, М.Полининг (русча:Страсти на Лазурном Берегу, Ложувард соҳилидаги эҳтирос) спектаклида Мадемоиселле Ассунта образида, Ф.Гарсия Лорканинг Андалусия лаънати (Бернарда Алба уйи) спектаклида Бернарда образида, В.Шекспирнинг „Ромео ва Жулетта“ трагедиясида Жулеттанинг энагаси образида, Л.Разумовскаянинг (русча:Что хочет женщина…, Аёл нимани хоҳлайди ...) Нина Петровна образида, Т.Габбенинг „Кристал шиппак“ спектаклида Ўгай она образида рол ижро этган.

Мукофотлари

Татяна Петровна Банченко 2018-йилда Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист. 1975-йилда „Жигер“ ёшлар мукофоти, 1988-йил „Меҳнат фахрийси“ медали, 2003-йил 16-декабрда „Буюк меҳнати учун“ медали билан тақдирланган[1]. 2017-йил „Махсус ютуқлар“ номинациясида Евроосиё мукофоти совриндори ҳисобланади[2].

Манбалар

  1. ↑ „Награды ко Дню независимости“. 2019-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 16-октябр.
  2. ↑ „Казахстанские деятели культуры получили Евразийскую премию“. 2018-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 16-октябр.