Tatyana Gridneva
Татяна Гриднева (1958-йил 23-май) – совет енгил атлетикачиси, узоқ масофаларга югуриш ва марафон бўйича мутахассис. Марафон бўйича жаҳон кубоги ғолиби, Москвада ўтказилган Яхши ният ўйинларида бронза медали совриндори, Бутуниттифоқ мусобақалари совриндори, бир қатор йирик халқаро мусобақалар иштирокчиси. Халқаро тоифадаги СССР спорт устаси.
| Татяна Гриднева | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси | 1958-йил 23-май |
| Спорт | |
| Қайси спорт | енгил атлетика |
| Клуби | Труд |
| Мураббий(лар)и | Александр Александрович Лебединский |
Ҳаёти
Татяна Гриднева 1958-йил 23-майда туғилган. У Таганрогдаги „Труд“ спорт клубида енгил атлетика билан шуғулланган ҳамда РСФСРда хизмат кўрсатган мураббий Александр Александрович Лебединскийнинг шогирди бўлган. Кейинчалик Боку, Тошкент ва Олмаота шаҳарларида яшаб, мос равишда Озарбайжон ССР, Ўзбекистон ССР ва Қозоғистон ССР терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
У биринчи марта 1981-йилнинг май ойида Кишинёвда бўлиб ўтган Бутуниттифоқ мусобақаларида 3000 метрга югуриш бўйича ғолибликни қўлга киритиб, ўзининг шахсий рекордини ўрнатган (9:11.6). Шунингдек, ўша мавсумда Ужгородда марафон югуриш бўйича СССР кубогида 15-ўринни эгаллади (2:58:24).
1982-йилда у Подолскдаги мусобақада 5000 метрга югуришда 4-ўринни олди.
1983-йилда Москвадаги СССР халқларининг ВИИИ ёзги Спартакиадаси дастурида марафон бўйича СССР чемпионатида 11-ўринни эгаллади (2:41:30), Ужгороддаги марафонда эса 9-ўринни олди(2:41:30).
1985-йилда Могилевда бўлиб ўтган СССР марафон чемпионатида 12-натижани кўрсатди (2:38:47). Ленинграддаги СССР чемпионатида 5000 метрга югуришда ҳам 12-ўринни олди.
Татяна Гриднева 1986-йилда Карл-Маркс-Штадтдаги марафонда иккинчи ўринни эгаллади (2:45:03) ҳамда Ленинграддаги мусобоқада 10 000 метрга югуришда кучли ўнликка кирди. У Москвада ўтказилган Яхши ният ўйинларида Совет Иттифоқи шарафини ҳимоя қилиб, 2:34:40 натижаси билан ватандошлари Надежда Гумерова ва Ирина Богачевагалардан ортда қолиган ҳолда бронза медалини қўлга киритди. Кейинчалик, Киевдаги Қуролли Кучлар чемпионатида 32:29:39 натижа билан 10000 метрга югуриш бўйича кумуш медални қўлга киритди. 2:32:06 натижа билан эса Ужгороддаги марафон ғолиби бўлди.
1987-йил май ойида Олмаотада бўлиб ўтган мусобақада 20 000 метрга югуришда Қозоғистон рекордини ўрнатди (1:09:34,10).
1988-йилда Таллиндаги СССР марафон чемпионатида 17-ўринни (2:46:52) ва Чикаго марафонида (2:37:36) 12-ўринни эгаллади.
1989-йилда у Била Церква шаҳрида бўлиб ўтган СССР марафон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди (2:34:13). Гонолулу марафонида эса 9-ўринни эгаллади (2:51:52)[1].
Спортдаги катта ютуқлари учун Татяна Гридневага „Халқаро тоифадаги СССР спорт устаси“ фахрий унвони берилди[2].
Манбалар
- ↑ „Татьяна Гриднева“. АРРС. 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-май.
- ↑ „Поздравляем с Днем рождения заслуженного тренера России по легкой атлетике Александра Лебединского!“. СШОР № 13 (2023-йил 20-апрел). 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-май.