Tavakkal Topvoldiyev
Таваккал Темирович Топволдиев(1934-йил 10-сентябр, Шаҳрихон тумани – 2016-йил 26-декабр, Андижон) – совет ва ўзбек давлат ҳамда сиёсат арбоби[1]. 1965—1985-йиллар мобайнида Бўз, Улуғнор, Жалақудуқ туманларида биринчи раҳбар лавозимида фаолият кўрсатган. Ўзбекистон Қаҳрамони[2].
| Таваккал Темирович Топволдиев | |
|---|---|
| Файл:Таваккал Темирович Топволдиев.жпег | |
| Таваллуди |
30-сентябр 1934-йил |
| Вафоти |
26-декабр 2016-йил (82 ёшда) Андижон |
| Унвони |
|
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Таваккал Топволдиев 1934-йил 10-сентябрда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ишчи оиласида туғилди. 1957-йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини муҳандис-гидротехник мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У ўз меҳнат фаолиятини 1957-йилда Андижон вилояти суғориш бошқармасида мухандис-мелиоратор вазифасидан бошлаган. 1957-1965-йилларда Андижон вилояти играция тармоқлари тизимида турли лавозимларда самарали меҳнат қилган. 1965-йилда Бўз (ҳозирги Бўстон тумани) тумани ташкил этилгандан сўнг, Таваккал Топволдиев туман партия кўмитасининг ИИ котиби, 1971-йилнинг ноябр ойидан 1974-йилга қадар И котиби вазифасида ишлаган. 1974-йилда Комсомолобод раёни (ҳозирги Улуғнор тумани) ташкил этилгандан сўнг 1979-йилга қадар шу туманда етакчи раҳбар сифатида фаолият кўрсатган. 1979—1985-йилларда Жалақудуқ туманининг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий юксалишига муносиб ҳисса қўшди. Туманнинг адир ҳудудларидаги ер майдонлари ўзлаштирилиб, „Гулбахор“ номли сув насос стансияси 1982-йили қурилди ва суғориш ишлари амалга оширди. 1985—1996-йилларда Андижон вилоятида турли мас’ул вазифаларда ишлади. Жумладан, 1990—1996-йилларда Андижон вилояти жамоа хўжаликлараро кенгаши раисининг ўринбосари бўлди. 1996-йилдан 2016-йилга қадар эса Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш „Нуроний“ жамғармаси вилоят бўлими Кенгашининг раиси лавозимида фаолият юритди.
2012—2014-йилларда унинг ташаббуси билан 7 та туманда жами 16 гектарлик „Нуронийлар боғи“, 2 та „Оталар чойхонаси“ ташкил этилган, 12 та зиёратгоҳда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди, 39 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилган.
Таваккал Топволдиев қарийб олтмиш йиллик меҳнат фаолияти даврида вилоят ҳудудлари, тармоқ ва соҳаларини ривожлантириш ҳамда кенг кўламли ободонлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшган. Ватанимиз мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб вилоятда мамлакат аҳамиятига эга бўлган йирик истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этган.
Кўп йиллик меҳнатлари ва фидокорона хизматлари учун „Дўстлик“, „Эл-юрт ҳурмати“ орденлари ҳамда 2015-йида „Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвони билан тақдирланган.
Таваккал Топволдиев 2016-йилнинг 26-декабр куни вафот этган[3].
Манбалар
- ↑ „Таваккал Топволдиев Қаралган сана=16.08.2024“ (ойина.уз).
- ↑ „„Ўзбекистон овози" газетаси 2015-йил 27-август сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини бериш тўғрисида"ги Фармони Қаралган сана=16.08.2024“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).+2024-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 16-август.
- ↑ „Ўзбекистон Қаҳрамони Таваккал Топволдиев вафот этди Қаралган сана=16.08.2024“ (кун.уз).
Ҳаволалар
- 30-sentyabrda tugʻilganlar
- 1934-yilda tugʻilganlar
- Shahrixon tumanida tugʻilganlar
- 2016-yilda vafot etganlar
- 26-dekabrda vafot etganlar
- Andijonda vafot etganlar
- Oʻzbekiston qahramonlari
- Doʻstlik ordeni sohiblari
- El-yurt hurmati ordeni sohiblari
- Lenin ordeni sohiblari
- Oktabr Inqilobi ordeni sohiblari
- Mehnat Qizil Bayroq ordeni sohiblari
- Oʻzbekiston Kompartiyasi tuman qoʻmitalari birinchi kotiblari